UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19UFC Қатар турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 12:58Тайсон Фьюри Жейк Пол - Энтони Жошуа жангига тахминини айтди 0 12:37Ислом бирдамлиги ўйинларининг сўнгги кунида 3 та спорт турида медаллар учун курашяпмиз 0 12:16"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди 0 11:55Нурмагомедов илк чемпионлик ҳимоя жангини ўтказади + ПОСТЕР 0 11:34Жейк Пол Жошуа билан жанг ҳақида: "Мен қўрқаман, чунки шернинг инига кираман" 0 11:13Боксчиларимиз Жаҳон кубогида 14 та медалга эга чиқишди 0 10:52Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди 0 10:31"Йил мураббийи" мукофотига даъвогарлар эълон қилинди 0 10:10Арман Царукян: "Жангни муддатидан олдин якунламоқчиман" 0 09:49Сўнгги жангида Гусковдан нокаут бўлган Никита Крилов UFC 324 турнирида октагонга чиқади 0 09:28Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик 12 та баланд трубалик стадион қуради + ФОТО 0 09:07VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 93 тага етди. Эрон билан "тилла" тафовути 4 тани ташкил қилмоқда (Тўлиқ жадвал) 0 08:46FIDE Жамоавий жаҳон чемпионатининг 1/4 финалига чиқдик 0 08:25Дэвис Кубоги. Испания 1/2 финалда! 0

16 июн 16:38
Янгиликлар

Футбол

Мактаб-интернатларда футбол йўналишларини қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан вазирлик тасарруфидаги таълим муассасалари фаолияти самарадорлиги доимий тарзда ўрганилиб, таҳлил қилиб борилмоқда.

Хусусан, бу жараёнда соҳа мутахассислари ва кенг жамоатчилик вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларига алоҳида аҳамият бериб борилади.

Ўтган бир йил мобайнида яъни вазирлик тизимидаги футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига ўзгартирилганидан сўнг ушбу муассасаларда футбол йўналишлари ташкил этилмагани юзасидан мураббийлар, спортчи-ёшлар, уларнинг ота-оналари, журналистлар томонидан эътирозлар билдирилди.

Ўтказилган ўрганишлар жараёнида анча йиллар мобайнида футболчилар тайёрлаб келган ушбу муассасалар жойлашган ҳудудларда бошқа спорт турларига қараганда футболга қизиқувчи ёшлар сони кўплиги, тренер ўқитувчилар етарли эканлиги ва шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар мавжудлиги маълум бўлди. Муассасаларда фаолият кўрсатаётган айрим спорт йўналишлари бўйича эса шуғулланиш учун зарур шарт-шароит йўқлиги, мутахассислар етишмаслиги кузатилмоқда.

Шунингдек, футбол майдонлари мавжуд, малакали мутахассисларга эга, доимий тарзда Ўзбекистон терма жамоаси учун футболчилар, олий таълим муассасаларига профессионал спортчи-абитуриентлар етказиб бериб келган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларидаги футбол бўлимлари қисқартирилиши ҳам ҳақли эътирозларга сабаб бўлди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси йиғилишида сўзга чиққан Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев вазирлик томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда мазкур масала ўрганиб чиқилиши, янги ўқув йилидан бошлаб ушбу муассасаларга футбол йўналиши бўйича ўқувчилар қабул қилиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзгартириш бўйича Ҳукуматга таклиф киритиш режалаштирилганини маълум қилди.

Бунинг учун, албатта, аввало ассоциация билан ҳамкорликда ҳар бир муассаса кесимида мавжуд шарт-шароитлар, мутахассислар билан таъминланганлик даражаси, тренер-ўқитувчиларнинг малакаси ва мавжуд эҳтиёж ўрганиб чиқилади.

 Вазир, шунингдек, юртимиз ёшлари ўртасида футболни кенг оммалаштириш масаласига ҳам тўхталди.

— Юртимизда энг оммавий спорт тури бу шубҳасиз миллионлар ўйини футбол ҳисобланади. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ёшларимизнинг футболга бўлган қизиқишидан унумли фойдаланишимиз, уларга зарур шарт-шароитлар яратишимиз лозим. Келгусида ассоциация билан ҳамкорликда ҳудудларда оммавий футбол мусобақалари ташкил этишни режалаштирганмиз. Бу эса ўз навбатида ёшларимиз орасидан энг иқтидорлиларни танлаб олиш (селекция) имконини беради, – деди Д.Набиев.

Ўз навбатида вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида олимпия ва миллий спорт турларидан йўналишлар сонини кўпайтириш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш, малакали мутахассислар билан таъминлаш бўйича режали ишлар Миллий олимпия қўмитаси, тегишли федерация (ассоциация)лар билан ҳамкорликда давом эттирилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сонли қарори билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги 29 та футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатидан 14 таси негизида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида болалар-ўсмирлар футбол академиялари ташкил этилган ва қолган 15 таси эса Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари этиб қайта ихтисослаштирилган эди. Шунингдек, 2018 йилдан бошлаб республикамизда фаолият кўрсатиб келаётган 15 та ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларидаги футбол бўлимлари қисқартирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг