29 июн 16:52
Янгиликлар
Футбол

"Манчестер Юнайтед" "Фейеноорд" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин
"Фейеноорд" ҳимоячиси Тирелл Маласиа фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, ўйинчига "Манчестер Юнайтед" қизиқмоқда. Клуб тез орада трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда. Айни дамда томонлар музокаралар олиб бормоқда.
"Фейеноорд" футболчи учун 15 миллион евро олади, шунингдек 2 миллион евро бонуслар сифатида кўзда тутилган.
Маласиа ўтган мавсум барча мусобақаларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассист қайд этди. Ўйинчининг трансфер нархи — 17 миллион евро.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Ўхшаш янгиликлар
12:04
“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум 0
Фикрлар