22 дек 13:26
Янгиликлар
Футбол
Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда
"Галатасарой" ҳужумчиси Мауро Икарди Ла Лигага йўл олиши мумкин.
Футболчига иккита клуб даъвогарлик қилмоқда. Икардининг хизматларига "Эльче" ва "Реал Овьедо" клублари қизиқиш билдирмоқда. Ҳужумчининг "Галатасарой" билан меҳнат шартномаси ёзда якунланади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 8 млн еврога баҳоламоқда.
Мауро Икарди жорий мавсум "Галатасарой" сафида 22 та ўйинда майдонга тушди. Уларда ҳужумчи 8 та гол урди.

Ҳавола :
Фикрлар