18 сен 16:00
Янгиликлар
Футбол
"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин
"Тоттенхэм" "Интер", ПСЖ ва "Галатасарoй"нинг собиқ ҳужумчиси Мауро Икарди билан шартнома имзолаши мумкин.
Бу ҳақда Calcio Mercato хабар бермоқда.
"Шпорлар" 33 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Аргентиналик футболчи ҳозирда эркин агент мақомида бўлиб турибди.
Шунингдек, Икардини ўз сафига қўшиб олишга "Лацио" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" АПЛнинг дастлабки тўрт турида бирорта ҳам гол ура олмади.
Ҳавола :
Манба : Calcio Mercato
Фикрлар