UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0

12 авг 16:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачев Илия Топуриянинг қайтишига ишонмоқда

Ислам Махачев, агар Илия Топурия Жастин Гэтжига қарши жангдаги мағлубиятидан тўғри хулоса чиқарса, у ҳолда яна чўққига қайтиши ва UFC чемпиони бўлиши мумкинлигига ишонади.

"Ростини айтсам, мен ҳайрон қолдим, чунки Илиядан ғалаба кутгандим. Аммо чемпион бўлганингизда, диққатни йўқотмаслик керак, чунки бу жуда хавфли спорт тури ва менимча, Илия билан айнан шу нарса юз берди. У Жастинни менсимади, чунки уни осонликча мағлуб этиб, нокаутга учратаман деб ўйлади. У ўзининг нокаут қилиш кучига ишонди, лекин Гэтжи — ҳақиқий йиртқич, у қанча керак бўлса, шунча жанг қилишга тайёр. Илия билан айнан шу нарса юз берди.

У уни нокаут қилишга уриниб, жуда кўп куч сарфлади — оғир зарбалар йўллади ва натижада чарчаб қолди. Нега мен у диққатини йўқотди деяпман? Жангдан олдин қандай қилиб зиёфат уюштириб, ғалабани нишонлаш мумкинлигини тушунмаяпман? Мен унинг ғалабасини нишонлаётгани акс этган видеони кўрдим. Сен машҳур инсонларни таклиф қиляпсан, улар билан байрам қиляпсан, ўз рекордингни қўлда ўзгартиряпсан — булар мен тушунмайдиган нарсалар.

Аммо мен аминманки, Илия қайтади ва яхши жанг кўрсатади, чунки у ҳали ёш ва вақти бор, шунингдек, у ҳақиқатан ҳам яхши жангчи эканини кўряпман. У зарба беришда ҳам, курашда ҳам яхши, партерда ҳам маҳорати юқори. Агар у диққатини қайта тикласа, балки яна чемпион бўлар. Лекин Гэтжи билан бўлган бу жанг унинг ҳаётини аниқ ўзгартиради — ҳозирча бу қандай ўзгариш бўлиши номаълум", — деди UFC ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Ислам Махачев Деметриус Жонсонга берган интервьюсида.

Шу йилнинг июнь ойида ўша пайтда мағлубият нималигини билмаган Илия Топурия Жастин Гэтжига қарши бирлаштирувчи жангда яққол фаворит сифатида октагонга чиққан ва тўртинчи раунддан сўнг бурчагининг талаби билан жангни давом эттиришдан бош тортиб, UFC енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини бой берган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг