25 мар 14:18
Янгиликлар
Теннис

Майами. Бердих учинчи босқичда
Дунёнинг 13-ракеткаси Томаш Бердих Майамидаги "Мастерс"нинг иккинчи даврасида ғалаба қозона олди.
Чехиялик теннисчи бу босқичда япониялик Ёсохито Нисиокага қарши кортга чиқди.
1 соат 17 дақиқа давом этган баҳсда Бердих 6:1 6:4 ҳисобларида ғалаба қозонди ва учинчи давра иштирокчисига айланди.
Энди у навбатдаги ўйинини АҚШ вакили Фрэнсис Тиафога қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар