16 авг 09:50
Янгиликлар
Футбол

Мбаппе ПСЖнинг 6 йиллик шартномасини рад этди
ПСЖ форварди Килиан Мбаппе француз клубидан кетмоқчи.
22 ёшли француз жамоа билан янги олти йиллик шартнома имзоламоқчи эмас ва ёзда "Реал"га ўтишга умид қилмоқда. Ўйинчининг ПСЖ клуби билан тузган амалдаги шартномаси келаси йилда якунига етади.
Маълумот учун, Киллиан Мбаппе ўтган мавсум барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол ва 11 та ассист қайд этди.
Ҳавола :
Фикрлар