21 ноя 10:27
Янгиликлар
Футбол
Мбаппедан кейин Неймар ҳам жароҳат олди
Кечаги терма жамоа ўйинларидан сўнг ПСЖнинг яна бир ҳужумчиси жароҳат олди.
Бразилия терма жамоаси сардори Неймар Камерунга қарши учрашувнинг 8-дақиқасида ўз ўрнини Ришарлисонга бўшатиб берди. Неймар оёқ мушакларидаги оғриқ сабаб ўйинни давом эттира олмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ПСЖнинг бошқа бир ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам жароҳат олган эди.

Ҳавола :
Фикрлар