UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

10 июл 09:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мэнни Пакьяо 11-чемпионлик камари учун Малайзияга етиб келди

Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо навбатдаги жангини ўтказиш учун Малайзияга етиб келди.

Филиппинлик бокс афсонаси 15 июль куни ярим ўрта вазн тоифасида WBA (Regular) чемпионлик камари соҳиби аргентиналик Лукас Матиссега қарши рингга кўтарилади. 

“Ўзим яхши хис қиляпман. Машғулотлар аъло даражада ташкил этилди. Бунинг учун ўз жамоамга раҳмат айтаман. Фаолиятимдаги ўн биринчи чемпионлик камарини қўлга киритиш учун бор имкониятимни ишга соламан”, - дея Пакьяонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ESPN телеканали.

Агар Пакьяо 15 июль кунига белгиланган жангида ғалаба қозонса, кейинги жангини катта эҳтимол билан британиялик Амир Ханга қарши ўтказади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг