04 фев 16:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мэнни Пакьяо: Флойд бўлмаса, яна тўрт рақиб бор!
Филиппинлик бокс афсонаси Мэнни Пакьяо ҳамон америкалик Флойд Мейвезерга қарши реванш жанги ўтказишдан умидини узгани йўқ.
“Агар Мейвезер катта боксга қайтиб, мен билан реванш жанги ўтказишга рози бўлмаса, бундан катта фожеа ясамайман. Мен жанг ўтказиш истагида бўлган боксчилар бисёр. Улар орасидан Кит Турман, Эррол Спенс, Майки Гарсия ва Шон Портерни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим”, - деди Пакьяо.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал филиппинлик жаҳон чемпиони ўзига тегишли WBO камарини тўртта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони америкалик Эдриен Бронердан ҳимоя қилган эди.
Ҳавола :
Фикрлар