01 апр 08:33
Янгиликлар
Футбол
Месси қорин қисмидаги оғриқ сабаб машғулотларда қатнашмади
Аргентиналик форвард Лионель Месси “Барселона”нинг кечаги машғулотларини ўтказиб юборди, дея хабар беради AS.
Манбанинг маълум қилишича, футболчи қорнининг пастки қисмида оғриқ хис этмоқда. Шу сабаб у терма жамоа сафида Марокашга қарши ўртоқлик баҳсини ҳам ўтказиб юборганди. Ўтган йилнинг декабридан буён Месси оғриқ билан ўйнаб келмоқда.
Шунингдек, футболчининг ўнг оёғида ҳам кичик жароҳат бор. 31 ёшли ҳужумчи машқларни очиқ майдонда эмас тренажёр залида индивидуал тарзда ўтказган.
Ҳавола :
Фикрлар