22 апр 13:34
Янгиликлар
Бокс/ММА
Миразизбек чорак финал жангида рингга кўтарилди
Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кунги баҳслари давом этмоқда.
Ҳозиргина -56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган чарм қўлқоп устамиз Миразизбек Мирзаҳалилов чорак финал жангини ўтказди. Боксчимиз таиландлик Чатчаи Будтега қарши рингга чиқди.
Муросасиз кечган уч раундлик жанг якунида Мирзаҳалилов рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Жанг давомида бир неча маротаба шифокорлар мезмбон боксчига тиббий ёрдам кўрасатишди. Миразиз илк даврада қирғизистонлик Алманбет Алибековдан устун келган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар