05 фев 17:20
Янгиликлар
ММАни 2025 йилда қандай тасаввур қиламиз? UFC монопол эмас, вазн тоифалари кўпайган ва бошқа жиҳатлар
Энди-ММА даги фантазиялар ҳақида гаплашамиз.
2020 йил аралаш жанг санъатлари дунёсида UFCдан бошқа нарса йўқлигини исботалади. Ташкилот барқарор тарзда ривожланмоқда, ҳатто ташқи омиллар ҳам бунга халақит беролмаяпти (пандемия пайтида Дэна Уайт барча спорт турларидан аввал UFCни қайтаришга эришди - 9 май куни). Бу қувонарли ҳолат, аммо бу фақат битта нарсани англатади: UFC дунё миқёсидаги кенг тарқалган ММА туридан анча узоқ. Битта ташкилотни олиб ташлайлик - қолганларининг ҳаммаси аҳамиятсиз бўлиб кўринади. UFCдаги ғояларни амалга ошириш, ҳеч бўлмаганда такрорлаш учун бошқаларга куч ёки ақл етишмайди.
ММАнинг орзулари амалга ошиши қийин: яхшилаши керак бўлган жиҳатлар кўп, у ерда барқарорлик етишмайди, жангчилар жуда содда ва бир нечтасигина бизнес модель сифатида ишлайди.
1. UFC монополиясини тугатиш. Муваффақиятни такрорлаш учун кучсиз уринишлар эмас, балки муқобил акцияларга эга промоутерлар керак.
Дэна Уайт ва UFC - супер. Улар ҳамма ҳайдашни хоҳлайдиган машинани яратдилар. Бир томондан, саноат асосий юлдузлар курашадиган ва ҳамма биладиган катта брендга муҳтож. Аммо UFC ва бошқа ташкилотлар ўртасида жуда катта фарқ бор.
UFCнинг обрўси Уайтга жангчилар олдига ҳар қандай шартларни қўя олишига имкон беради ва кўпинча спортчилар бунга рози бўладилар (UFC бошқа спорт турлари билан таққослаганда кўплаб спортчиларни ўз зиммасига олади; йиллик даромадининг атиги 16-20 фоизини жангчиларнинг бадалларига сарфлайди, бу кўрсаткич NBA ва NFL клубларида - 48-50, АПЛда эса - 56 фоизни ташкил қилади). Истисно ҳолатида Конор, Хабиб, Жонс каби медиа гигантлари ва юлдузлари бўлиши мумкин. Аммо барибир улар ҳам эртами-кечми Дэнанинг шартларига рози бўлишади; чунки уларнинг талабларига мос келадиган пулни фақат UFC тўлай олади. Қолганлари ҳатто асосий тўловни ҳам уддалай олмайдилар.
Дэна қандай гонорар тўлайди - бунинг учун сиз курашасиз. Матчмейкер кимни танласа ўша билан октогонга кирасиз, рад этсангиз, кетишингиз мумкин. Пул ёки бошқа нарсаларни устун қўйсангиз - эшик қаердалигини биласиз. Яна юзлаб жангчилар сизнинг жойингизни эгаллашни орзу қиладилар. Шу сабабли, Уайт кўпчиликка шунчаки сарфланадиган оддий нарса сифатида қарайди. Ахир, UFCнинг мақоми ҳеч ким бошқа промоутерлар билан шартнома қилишни хоҳламайдиган компания каби кўринади. Ҳеч ким бўйсунишни истамайдиган тизимда бўйсуниш мавжуд бўлишнинг зарурий шартига айланди - бу Уайтнинг парадокси.
Бошқалар ҳақида нима дейиш мумкин? "Беллатор" бир неча йилдан буён умидсиз равишда иккинчи рақамда яшаб келмоқда. Чунки президент Скотт Кокерда маълум стратегия йўқ. У ҳозирда шубҳали рейтингларни берадиган, аммо узоқ муддат давомида ривожланишга ёрдам бермайдиган нафақахўр юлдузлар, ғалати курашчилар билан шартнома имзолайди. UFCдан четлатилган ҳар кимни "Беллатор"да кўриш мумкин. Тўғри, унинг таркибида жуда кучли йигитлар бор, бироқ аниқ стратегия ва ўсаётган юлдузлар йўқ. Пул UFC учун яроқсиз бўлган, лекин катта номга эришиш учун ёрдам берадиган нодир жангчиларга тушади. Шундай қилиб, етакчини ҳеч қачон ушлаб бўлмайди.
PFL (аввалги WСОF - бу 2012 йилда ташкил эnилган Америка промоутерлиги) фақат бош соврин эгаси оладиган миллион долларни тўлашга қодир. Фақат ўз тоифасидаги чемпионгина бойга айланади (қолганлари тумандаги кичик тўловлар билан кифояланишади - 15-20 минг доллар).
UFC Ultimate Fighter шоуси орқали оммалашди. Бу ММА дунёсидаги сўнгги ютуқ ва ноёб лойиҳадир: икки жамоага бўлинган ва оиладек яшайдиган реалити-шоу пайтида ҳар бир инсон юлдузга айланиши мумкин. Бундай мисли кўрилмаган ошкоралик жангчиларнинг рекламаларга киришларига, ташкилотчиларнинг эса медиада ўз ўрнини топишига имкон берди. Буларнинг ҳаммаси ҳаёт эвазига қурилган. Бироқ, сиз уларни ажаблантирмайсиз, иккинчидан, UFC билан рақобатлаша олмайсиз.
ММАга тарғибот ва ташвиқот даражаси бошқаларникига ўхшамаган, ҳаммани ҳайратланитира оладиган янги ғoя керак, у технологик ўзгариш бўладими ёки бошқа аҳамияти йўқ. 2025 йилга келиб, бу шунчаки ҳаёл бўлиб қолмайди, биринчидан, қўлқопдаги чип ва датчиклар (ҳозирча фақат таъсир кучини ўлчаш учун) ва капалар (бошнинг шикастланишини баҳолаш учун), иккинчидан, сунъий интеллект тобора ривожланиб бормоқда. Эҳтимол, яқинда турли вазиятларда барча жангчиларнинг хатти-ҳаракатларини компьютер орқали кўриш ва таҳлил туфайли рақибларнинг ҳолатини ўрганиш бошланар.
Муҳим шарт: барчажараёнлар томошабин учун тушунарли бўлиши керак. Мухлисларнинг аксарияти октогонда нима бўлаётганини тўлиқ тушунмайдилар, бу эса шундоқ ҳам қийин бўлган спортни янада мураккаблаштиради. Микрофон жангчиларга қанча яқин бўлса, шунча яхши. Ҳатто октогонда нималар бўлаётганини микрафонда тушунтириб берадиган, арена шарҳловчиси ҳам кўриш қийин бўлган масофадаги одамларни майдонга олиб киришнинг яна бир усули ҳисобланади.
2025 йилда тўғридан-тўғри рақобатчи бўладиган 5 нафар промоутерларни кўриш орзуси. Бундай промоутерлар ҳам жангчилар ҳам мухлислар томонидан танланиши керак.
2.Жангчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш. Улар октогонда шунчаки урушмайдилар, балки ўзлари ҳақидаги тасаввурни яратадилар. ММА ривожланишидаги асосий тўсиқлардан бири бу жангчилар уни фақатгина спорт деб қабул қилишларидир. Промоутер ва менежерлар оммавий ахборот воситаларида яхшигина чиқиш қилиб туришади, бироқ спортчилар томонидан бу борада ташаббус жуда кам. Жангчилар ҳамма нарсани учинчи шахс (промоутер, менежер) ларга бериб қўйиш туфайли қарам бўлиш, бошқаларга таъсир ўтказа олмаслик, медиа оламида ўз имижини ярата олмасликлари мумкин.
Инстаграмдаги пост ёки жангчиларнинг интервьюлари 80% ҳолатларда бир хил. Улар тахминан мана бундай.
-Октагон, жанг намойиш этилади.
-Тайёргарлик яхши бўлди, биз ҳар томонлама ишладик.
-Жанг режаси ғалаба қозонишдир.
-Мен чиройли кураш намойиш қилмоқчиман.
-ва ҳақоратлар ёмғири…
Дидли ва ақлли гаплар йўқ!
Ҳар бир инсон кўпроқ пул ишлашни хоҳлайди, аммо кам сонлиларгина октогонга чиқиб рақибни дўппослаш бой бўлиш учун етарли эмаслигини тушунишади.
ММА - бу футбол эмас, унда шахсий брендингиз устида ишлаш талаб этилади. Аралаш яккакурашлар ҳанузгача юлдузлар йилига 2-3 маротаба чиқиш қиладиган индивидуал спорт туридир. Кенг аудитория ҳақиқатдан ҳам қизиқиши учун сиз нафақат октогонда, балки ундан ташқарида ҳам ўз контентингизни яратишингиз, одамларга ўзингизни тез-тез эслатиб туришингиз лозим.
Камроқ гапир ва кўпроқ ишла. Бу ажойиб шиор, фақат ММАда эмас. Бу Федор Емеляненко учун фойда берди, бироқ бошқаларда ҳам шундай бўлади дегани эмас. Яна кўплаб йўллар бор. Аммо фақат ҳақоратли гаплар орқали Мaкгрегорга айланиш ҳақида ўйлаб, ҳаммани лаънатлаш ҳам бемаъниликдир. Федор ва Конор кам сонли шахслардан ҳисобланади. Уларнинг шиорлари фақат ўзларига қўл келади.
Идеал жангчи:
-у интервью беришдан қўрқмайди; ҳар қандай мавзуни муҳокама қилади, ўзини, рақибини ва умуман олганда дунёда бўлаётган барча нарсани таҳлил қилишга тайёр. У интервьюдаги камера - унинг жангларидаги камера эканлигини тушунади, нега бундан қўрқиш керак?
-янги аудиторияни жалб қиладиган тадбирларда ёки лойиҳаларда пайдо бўлади, телекўрсатувларда кўриниш беради. Бу каби одатлар жангчиларнинг чегараларини кенгайтиради, шу орқали ўз имижларини яратадилар.
-у жангларни тарғиб қилишда фаол ва ҳар бир тўқнашувга алоҳида ёндашади, атрофидаги барча воқеаларга маънисиз сўзлар билан муносабат билдирмайди. У матбуот анжуманига келади, рақиби билан қўл бериб кўришади, тўғри маънода баҳслашади (чунки у ҳурмат қилади).
Бу фикрга ҳамма қўшилиши шарт эмас: 2025 йилда ММА да максимал 10 нафар юлдуз бўлади ва бу Хабиб ҳамда Конор бўлган 2020 йилга қараганда анча яхши. Жонс билан Адесаньянинг исмлари ушбу мавзудаги кишилар учун жуда баланд, аммо улар ҳаттоки миллион долларлик трансляцияни сотишга қодир эмаслар.
3. Вазн тоифаларини кенгайтириш.
Ҳозирда эркаклар қуйидаги вазнларда беллашадилар:
-57 кг
-61 кг
-66 кг
-70 кг
-77 кг
-84 кг
-93 кг
+93 кг
Нега дастлаб вазнлар орасидаги фарқ 4 кг ни ташкил қилгани, кейин эса 9 кг га етказилганлиги умуман тушунарсиз.
3-4 кг фарқ билан қўшимча вазн тоифалари керак. Тахминан: 55, 59, 63, 67, 71, 75, 79, 83, 87, 91, 95, 99, 103, 105+. 8 та эмас 14 та вазнга бўлиниш қуйидаги имкониятларни беради:
-танлов кенгаяди, чемпионлар кўпаяди.
-чемпионлар ўртасида ёрқин жангларни ташкил қилиш мумкин.
-спортчилар белгиланган вазнни кўрсатиш учун организмини ортиқча мажбурламайди.
-яхши тайёргарлик кўрган спортчи эмас, балки белгиланган вазнга тушиш ёки вазн тўплашдаги энг яхши бўладиган тиббий қуролланиш пойгасидан воз кечиш.
Жангчилар учун бир ярим ҳафтада ўз вазнларини 20 кг га камайтириш нормал ҳолат эмас ва янги тоифалар ўз-ўзидан муаммони ҳал қилмайди - аниқ оралиқни топиш керак. Жангчилар иложи борича табиий вазнига яқин тоифалар бўйича беллашишлари лозим: спортчи мавсум давомида 90 кг вазнга эга бўла туриб жангда 70 кг да ҳаракат қилишига йўл қўймаслик шарт.
Вазнни қандай назорат қилиш мумкин? Биринчи марта муайян жанг учун шартнома имзолаганда, кейин ҳар икки ҳафтада бир марта. Бу спортчиларнинг овқатланиши ва бор кучини вазн пойгасига сарфламаслиги учун мақбул вақт. Жанг ҳафтасида назорат кучайтирилади. Спортчилар шартнома тузилган кундан то жангга қадар максимал 5 кг вазн йўқотиш учун курашадилар, бу энг идеал келишув бўлади. Бу каби назорат туфайли вазн ташлаш силлиқ тарзда кечади, вазн ўлчаш маросимидан аввалги икки соат организмни қийнаш вақтига айланмайди. Октогонда "безалган" юзларга қараш қўрқинчли. Аммо вазн ташлаш пайтида сурункали касалликлар сабабли тез-тез ўлим ҳолатлари пайдо бўлса, бу ундан ҳам ёмонроқ. Буларга шунчаки қараб туриш мумкин эмас.
4. ММА Олимпия ўйинлари туркумида йўқ. Аралаш жанг санъатлари тижорат ва бизнес бўлиб қолиши лозим. Сўнгги пайтларда ММАнинг Олимпиада дастурига кириш эҳтимоли ортмоқда. Бунинг учун Хабиб Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) Президенти Томас Бах билан учрашиши керак эди. Лекин буларнинг барчаси ортиқча уринишлар бўлади.
Аралаш яккакураш - бу 6 ёшли болакайни ҳаваскорлик карьерасига жўнатиб, ундан Олимпиада олтин медалини кутишингиз мумкин бўлган спорт тури эмас. Сиз ММАга бошқа спорт турларининг кучли базаси ва тайёр организм билан онгли равишда келишингиз зарур.
ММА ҳали ҳам Олимпиадага керак бўлмаган (жуда шафқатсиз) ва Олимпиадага муҳтож бўлмаган (усиз ҳам ўз ўрнини эгаллаган) янги бошланғич бизнес лойиҳасидир.
ММАда "ўсмирлар-ёшлар-ҳаваскорлик-профессионаллик" схемаси ишламайди. Хабиб, Конор ва Жонсдан 10 йил олиб ташланг, улар шу муддатни Олимпиада олтин медали учун сарфлашлари мумкин эди ва ҳамма нарса бошқача бўлар эди. Йўел Ромеронинг карьерасига худди шу 10 йилни қўшинг (у курашда кумуш медаль қўлга киритган) - ва у UFC чемпионлиги учун 42 ёшда эмас, балки анча олдин жанг қилган бўларди.
Умуман олганда, ММА ва ХОҚ ўртасидаги иттифоқ икки томон учун ҳам мағлубият сериясига ўхшайди. Профессионал жанг санъати ва бизнес тузилмаларининг ривожланишига тўсқинлик қиладиган бюрократиядан ташқари, ривожланиш учун ким-кимга нима бериши мумкинлиги ҳам ноаниқ.
5. Хабиб ва Емеляненко - Россияда ММА саноати тараққиётининг двигателларидир. Орзу қилинг!
Хабиб ва Федор Россияда спортдан ташқарига чиққан ягона ММА қаҳрамонлари. Уларнинг ажойиб муваффақияти ва улкан таъсир кучи бор. Бу давлатда аралаш яккакурашлар билан содир бўлиши мумкин бўлган энг ёмон нарса юлдузлар ҳаракатининг чекланганлиги.
Агар Федор фақат Старый Осколга, Хабиб эса фақат Доғистонга эътибор қаратса, ҳамма нарса жуда ачинарли бўлади. Ҳар иккиси ҳам ўз минтақалари учун муҳим ишларни амалга оширмоқдалар. Аммо биз ММАни кузатиб борувчилар учун йилига бир нечта матбуот анжуманлари ва семинарлар ташкил қилишимиз керак. Ҳозирги кунда Нурмагомедов ўз брендини кўтаришни бошлади (Eagle FC) ва биз уни шунчаки маҳаллий бўлиб қолмаслигини истаймиз. Бу оммавийлашуви учун ҳамма шароит етарли.
Идеал дунёда Хабиб ва Федор:
-кўпинча улар одамларнинг олдига чиқиб гапирадилар, гапирадилар, гапирадилар.
-тажрибаларини фақат ўз жамоалари билан ўртоқлашадилар.
-ҳомийларни жалб қилиш (энди бу фақат уларнинг жамоаларига тегишли, бироқ биз барча соҳаларга учун ҳомийлар чақиришини хоҳлардик).
Агар биз охиригача тасаввур қилсак, улар биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан мамлакатда ММАни бошқарадиган ва чиндан ҳам ривожлантирадиган кучли федерацияни яратадилар: академиялар очиш, доимий семинарлар ўтказиш ва ҳакамлар, мураббийларни тайёрлаш, нафақат ҳаваскорлар, балки профессионал турнирларни ташкил этиш, чемпионларга ёрдам бериш, уларни тарғиб қилиш (оммавий ахборот воситалар орқали қўллаб-қувватлаш ва медиамагнатлар билан шартномалар тузиш). Ва энг асосийси, буларнинг барчаси ривожланиши ҳамда бир неча йил ичида ниҳояламаслигии керак.
Sports.ru сайтидан Сарвиноз Рахмонқулова таржимаси
Фикрлар