UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0

31 дек 19:00
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

МОҚ президенти янги йил билан табриклади

Якунига етиб бораётган 2017 йил спортчиларимиз учун омадли келди деб айтишга асосларимиз етарли.

Йил давомида спортнинг кўпгина турлари бўйича терма жамоаларимиз қитъа ва жаҳон чемпионатларида омадли иштирок этиб, ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Жумладан бокс, оғир атлетика, спорт курашлари, енгил атлетика, дзюдо, таэквондо ва олимпия оиласининг янги вакили - каратэ бўйича ташкил этилган нуфузли халқаро беллашувларда Ўзбекистон вакиллари бутун дунёга ҳеч кимдан кам эмасликларини амалда исботлай олишди. 

Жорий йилда мамлакатимиз спорт делегацияси биринчи марта “Ислом бирдамлиги ўйинлари” мусобақасида иштирок этди. Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилган нуфузли мусобақада юртдошларимиз 54 та мамлакат вакиллари орасида 15 та олтин, 17 та кумуш, 31 та бронза, жами 63 та медаль билан Озарбайжон, Туркия ва Эрон делегацияларидан сўнг тўртинчи ўринни эгаллашди.  

Ашхободда бўлиб ўтган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида эса Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида биринчи марта комплекс мусобақаларда юздан зиёд медаллар жамғаришни уддалади. Терма жамоамиз аъзолари Туркманистон пойтахтида 24 та олтин, 33 та кумуш, 74 та бронза, жами 131 та медалга эга чиқиб, 64 мамлакат вакиллари орасида жамғарилган медаллар сони бўйича умужамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлишди. 

Шунингдек, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Гамбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатини олтита медаль билан якунлади. Шаҳрам Ғиёсов олтин медалга сазовор бўлиб, жаҳон чемпионлигини тантана қилган бўлса, Ҳасанбой Дўсматов, Жасур Латипов ва Иқболжон Холдоров кумуш, Бектемир Мелиқўзиев ва Санжар Турсуновлар бронза медаллари билан тақдирланишди. 

Ушбу натижаси эвазига терма жамоамиз мусобақани умужамоа ҳисобида Кубадан кейин фахрли иккинчи ўринда якунлади ва ўзининг барча жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижасини қайд этди. 

Йил якунига келиб оғир атлетика бўйича миллий терма жамоамиз АҚШнинг Анахайм шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафарли юришини давом эттирди. Терма жамоамиз аъзолари мусобақада 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгаллашди. Ана шу тариқа ўзбек спорти тарихида биринчи марта терма жамоамиз оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлади. 

                                     Муҳтарам юртдошлар!

Остонада эшик қоқаётган 2018 йил биз учун янада масъулиятли, янада муҳим бўлиши шубҳасиз. Бизни август ойида Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтадиган XVIII Осиё ўйинлари, октябрда Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда ташкил этиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинлари каби нуфузли комплекс мусобақалар кутиб турибди. Табиийки, ҳар иккала спорт фестивалларида ҳам Ўзбекистон катта делегация билан иштирок этади. 

Ишончим комилки, мазкур мусобақаларда орттириладиган халқаро тажриба ва амалиёт спортчиларимиз учун 2020 йилда Токио мезбонлик қиладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларида қўл келади. Шундай экан, кириб келаётган янги йил спортимиз учун бунданда омадли ва барокатли йил бўлишига умид билдириб қоламан. 

Фурсатдан фойдаланиб бизни ҳар томонлама қўллаб келаётган, барча керакли шароитларни яратиб бераётган давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбарларига ва шаҳсан Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга мамлакатимизнинг бутун олимпия оиласи номидан чексиз миннатдорчилик изҳор этаман.  

Сиз азиз ватандошларимизни эса кириб келаётган янги – 2018 йил билан самимий муборакбод этаман. Оилангизга тинчлик-ҳотиржамлик, хонадонингизга қут-барака тилайман. Юртимиз тинч, осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин азиз юртдошлар! Янги йилингиз билан! 

                         Алишер Султанов 

 Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг