08 июн 11:02
Янгиликлар
Мосвар Евлоев - Алжамэйн Стерлинг жанги ўтказилмайди
Бу ҳақда россиялик аралаш яккакураш устасининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
"Узоқ давом этган гап-сўзлар, музокаралардан кейин Стерлинг октябрь ойидан олдин тайёр бўлмаслигини айтди. Мен шунчаки ўтириб, уни кута олмайман. Июль ойидаёқ жанг қилишга тайёрман. Ким ўзини мени мағлуб эта олишига ишонса, ўшанга қарши октагонга чиқаман. Наҳотки "вызов"ни қабул қиладиган ҳеч ким йўқ?", - деди Евлоев.
Аввалроқ, ҳар иккала жангчи ҳам оғзаки келишувга келганди. Лекин кейинроқ америкалик аралаш яккакураш устаси жароҳатини даволаб олиши учун вақт кераклигини айтди. Мағлубият нималигини билмай келаётган Мовсар шу йилнинг январь ойида британиялик Арнольд Алленни мағлубиятга учратган эди. Бу унинг UFC`даги кетма-кет саккизинчи ғалабаси бўлганди.
Алжамэйн Стерлинг эса шу йил апрель ойида ярименгил вазн тоифасида дебют қилди. У Лас-Вегасда ўтган юбилей UFC 300 турнирида ҳамюрти Келвин Каттарни ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди. Айни пайтда Мовсар Евлоев UFC ярименгил вазн тоифаси рейтингининг бешинчи, Алжамэйн Стерлинг эса саккизинчи поғонасини банд этган.
Фикрлар