UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

21 ноя 18:13
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон кубоги. Финал чиптаси учун кечаётган ўзбек дербисининг илк партияси якунланди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Жаҳон кубогида 1/2 финал баҳслари бошланди.

Хабарингиз бор, ушбу босқичга икки гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев ва Жавоҳир Синдаров етиб келганди. Улар 1/2 финалда бир-бирларига қарши тушиб қолишган эди. Бироз аввал ярим финалнинг илк партияси якунланди. Ҳар икки шахматчимиз ҳам бехато ўйнаган учрашувда дуранг натижа қайд этилди. Бугун Якуббоев оқ доналарда ҳаракат қилди. Эртага ярим финалнинг иккинчи партияси ўтказилади ва энди Синдаров оқ доналарда ўйнайди. Дуранг бўлиб қолган тақдирда эртадан кейин ҳал қилувчи тай-брек партияларига мурожаат қилинади.  

Эслатиб ўтамиз, 1/2 финалда ғалаба қозонган шахматчилар Жаҳон тожи учун кечадиган Даъвогарлар турнири чиптасини қўлга киритади. Ярим финалда ютқазганлар эса ўзаро 3-ўрин учун баҳсда сўнгги йўлланма тақдирини ҳал қиладилар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Даъвогарлар турнирига аниқ бир шахматчимиз йўлланмани қўлга киритади. Иккинчисида ҳам охиригача имконият сақланиб қолади. 

Айни дақиқаларда иккинчи 1/2 финал жуфтлигида россиялик Андрей Есипенко хитойлик Вэй Йига қарши дона суряпти. Ҳозирча доскада тенглик ҳолати бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг