UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Расман! Асламжон Ортиқов ҳам ONE FC чемпионлиги учун жанг қилади! 0 18:40Фомин Молдова Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 18:16Шаҳрам Ғиёсов Тошкентга қайтиб келди (ВИДЕО) 0 17:51Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган 29 та жамоа маълум 0 17:23Камилла Раҳимова ҳамда "Ролан Гаррос-2026": Ўзбекистон тенниси учун янги саҳифа 0 16:59"Ҳумо" Ўзбекистон очиқ чемпионати ғолибига айланди 0 16:32Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..." 0 16:05Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди: “Реал”дан бирорта футболчи йўқ 0 15:37Пара енгил атлетика: Нотвилл Гран-присида 19 та медаль қўлга киритилди 0 15:11БУМ! Баҳодир Жалолов Ричард Торресни нокаутга учратган Фрэнк Санчесни жангга чорлади! 0 14:42"Муносиб рақибсиз, ҳақиқий ғалаба йўқ". Кеттерол жангдан сўнг Шаҳрам Ғиёсовга миннатдорчилик билдирди 0 14:18Ўзбекистоннинг рақиби оғир вазиятда - Конго ДР терма жамоаси АҚШда мухлисларсиз қолиши мумкин 0 13:54Қозоғистон яна бир нуфузли Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди 0 13:30Шаҳрам Ғиёсов Жек Кеттеролга қарши чемпионлик жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 13:01Фирдавс Ҳасанов Mangu 3 турнирида қирғиз жангчиси билан тўқнаш келади (ПОСТЕР) 0

21 ноя 19:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпионида допинг аниқланди

Шоҳжаҳон Эргашевга чемпионлик жангида илк мағлубиятни тақдим этган пуэрто-риколик Сабриэл Матиаснинг допинг тести мусбат натижа кўрсатди.

Боксчининг таҳлилларида тақиқланган остарин моддасини излари аниқланган. Бу дори воситаси одатда мушак массасининг ўсишини рағбатлантириш ва чидамлиликни ошириш учун ишлатилади.

Матиас Б намунасини очишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Айни ҳолатда унинг 10 январь куни Далтон Смит билан бўлиб ўтадиган чемпионлик камари ҳимоя жанги барбод бўлиш арафасида турибди. Чемпион дисквалификация қилиниши мумкин.

Маълумот учун, 33 ёшли Сабриэл Матиас ўз вазн тоифасидаги нокаутчилардан бири ҳисобланади. Профессионал рингда у 23 та ғалаба (22 та муддатидан олдин) ва иккита мағлубият қайд этган. У айни пайтда биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони бўлиб турибди. Айнан Матиас ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевга чемпионлик жангида фаолиятидаги илк мағлубиятни тақдим этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг