21 ноя 18:34
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этган боксчиларимиз Тошкентга қайтди (ФОТО)
Хабарингиз бор, 14-20 ноябрь кунлари Нью-Дели шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг финал қисмига мезбонлик қилди.
Ушбу мусобақада терма жамоамиз вакиллари иштирок этиб, 4 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқишди.
Бугун спортчиларимиз юртимизга қайтиб келди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси Бош мураббийи Тўлқин Қиличев, Ўзбекистон бокс федерацияси Маркетинг бўлими бошлиғи Шахбоз Таваккалов бошчилигида расмийлар, ОАВ вакиллари ва спортчиларнинг яқинлари тантанали равишда кутиб олдилар.
Расмийлар спортчиларимизни юқори натижалар билан табриклар экан, ушбу нуфузли мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз яна бир бор юртимизнинг довруғини кўкларга кўтарганликларини таъкидлади.










Ҳавола :
Манба : t.me/boxinguzbekistan
Фикрлар