21 июн 07:50
Янгиликлар
Моуриньо Роналдунинг трансферига қарши чиқди
Мураббий раҳбариятга бу борадаги ўз фикрларини билдирди. Криштианунинг ёшининг катталиги, катта трансфер суммаси (250 миллион евро) ва юқори маоши (йилига 25 миллион евро) ушбу ўзаришни амалга ошмаслигига сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Ундан ташқари Моуриньо шунчаки Роналдуни жамоасида кўриш ниятида эмас. Бу мураббий ва футболчининг “Реал”даги биргаликдаги фаолиятлари якунида бир бирлари билан яхши муносабатда хайрлашишмагани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, Роналдунинг ўйинидаги пасайиш ҳам мураббийнинг футболчининг трансферига қаршилик қилишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.
Аммо шунга қарама “Манчестер Юнайтед” вице-президенти Эд Вудворд Роналдунинг ортга қайтишига қизиқмоқда. Моуриньо эса “Реал”нинг бошқа бир форварди Алваро Моратани ўз таркибида кўрмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 14,7 миллионлик солиқ тўламаганликда айблангани боис “Реал”ни тарк этишга қарор қилган. Футболчининг фикрича, Мадрид клуби ушбу вазиятда уни ҳимоя қилмаган.
Фикрлар