UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0 11:40Ислам Махачев: "Шавкат, Пратес ва Моралес бир даражада" 0 11:09WTA рейтинги янгиланди. Раҳимова яна Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси, қозоғистонлик теннисчи эса дунёнинг! 0 10:38Царукян: "Агар Руффига ютқазсам, чемпионлик жангини бошқа ҳеч қачон кўрмайман" 0 10:07Manchester is blue: "Манчестер Сити" бир киши кам бўлиб "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди + ВИДЕО 0 09:36ХАНЧЖОУ-2022: 71 та медаль ортидаги рақамлар ва Ўзбекистоннинг спортдаги янги харитаси. Хитойда қандай тарих ёзган эдик? (Мутолаа учун) 0 09:05Гарcия - Бенн жанги чипталардан 8 млн доллардан ортиқ даромад келтирди 0 08:34Ислам Махачев: "Жонс допинг билан қўлга тушган – унинг серияси ҳақиқий эмас!" 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди + ВИДЕО 0 07:32US Open 2026. 5 500 000 $ учун кечган эркаклар ўртасидаги баҳсларда чемпион аниқланди 0 07:01Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги жамоа шоҳсупада, Магнус чемпион бўла олмади! (+ФОТО) 0 19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0

04 дек 19:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мужибулло Турсунов проф боксдаги навбатдаги ғалабасидан сўнг нималар деди?

"Lift Promotion"нинг навбатдаги бокс оқшомида Шоҳруҳбек Кенжаевга қарши рингга кўтарилган Мужибулло Турсунов проф боксдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Турсунов жангдан сўнг сайтимиз мухбирига кичик интервью бериб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Жанг жуда тез тугади. Шунақа вазият бўлиб қолди. Буни омад деган бўлардим. Шукрки, ғалаба қозондим. Бугунги рақибим ўзимни яқин укам, бирга шуғулланадиган дўстим. У билан иккинчи марта тўқнаш келишимиз. Биринчи марта Ўзбекистон чемпионати ярим финалида жанг ўтказгандик. "Lift Promotion"нинг бокс кечасида иккинчи марта тўқнаш келдик. 

Худо хоҳласа, энди Ўзбекистон чемпионатида қатнашаман", - деди Турсунов. 


Шунингдек, боксчининг мураббийи Абдувоҳид Жалолов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Икки боксчи ҳам ўзимни шогирдим. Бу - спорт. Иккиси ҳам рози бўлиб бу спорт турини танлаган. Рингга кўтарилгандан кейин сизга рақиблик қиладиган одам ким бўлишидан қатъи назар рақиб ҳисобланади. Биз ушбу жангда боксчилар бокс санъатини кўрсатади деган умидда эдик. Аммо мана бундай тасодифий ҳолат бўлиб қолди. 

Шоҳруҳ ҳам шогирдим. Эътибор берган бўлсангиз рингда Шоҳрухни кўнглини кўтаришга ҳаракат қилдим. Хафа бўлмагин болам, бу спорт, Ўзбекистон чемпионатига яхши "настрой" қилгин дея далда бердим. Ўзбекистон чемпионатигача жароҳати битиб кетади деган умиддаман. Чемпионатгача ҳали вақт бор",-деди Абдувоҳид Жалолов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг