04 янв 11:48
Янгиликлар
Футбол
Мунир “Барселона”ни тарк этадиган бўлди
Истеъдодли футболчи каталонияликлар билан шартномасини узайтирмайди.
23 ёшли футболчи ёзда “Севилья”га эркин агент мақомида йўл олади. Қайд этилишича, Мунир каталонияликларнинг йиллик 3 млн евро маош борасидаги таклифини рад қилган.
Унинг шартномаси 2019 йил июнида якунланади. Жорий мавсум Мунир Ла Лиганинг 7 та ўйинида қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳавола :
Фикрлар