UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Эронлик поп-MMA жангчиси ринг-гёрлсни тепгани учун ташкилотдан ҳайдалди + ФОТО 0 18:58"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи 0 18:37Абдураимова финал остонасида уч сетлик қийин учрашув ўтказди 0 18:16Жермелл Чарло ҳам Исроил Мадримов билан жанг қилмоқчи 0 17:55Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби тасдиқланди. Ҳамюртимиз АҚШда рингга чиқади 0 17:34"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи 0 17:13Каролин Гарсия Руанда бош соврин учун даъвогар 0 17:08Нокаутлар куни! Octagon 57 турнирида октагонга чиққан 6 жангчимизнинг 5 нафарида биринчи раунднинг ўзида ғалаба! 0 16:52Расман. UFC 302 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:33Бугун уч нафар ўзбекистонлик боксчи Россияда рингга чиқади (Барча маълумотлар) 0 16:31“Сурхон Арена”да ёш гандболчилар беллашди + ФОТО 0 16:10Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда 0 15:49Исроил Мадримов илк бор Теренс Кроуфорд билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди + ФОТО 1 15:28Иккинчи ракеткани мағлуб этган Фомин финалга йўл олди 0 15:07Бугун Саидёқуб Қаҳрамонов ва яна икки ҳамюртимиз Дубайда жанг қилади (Барча маълумотлар) 0

11 окт 18:20
Янгиликлар

Футбол

Мураббийи чеченистонлик, асосий юлдузи — этник ўзбек. Қозоғистон терма жамоаси ҳақида нималарни билишингиз лозим?

Теглар :  Қозоғистон
Ноябрь ойида терма жамоамиз қозоғистонликлар билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Championat.Asia хабарига кўра, Қозоғистон терма жамоаси 16 ноябрга белгиланган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон терма жамоасига рақиб бўлади. Ўйин Тошкентда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Қозоғистон терма жамоаси ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.



Жамоа таркиби

Озарбайжонга қарши сўнгги ўйинда қозоғистонликлар қуйидаги таркибда майдонга тушди:

Дарвозабон: Игорь Шацкий (33 ёш, "Шахтёр");

Ҳимоячилар: Нурали Алип (22 ёш, "Зенит"), Александр Марочкин (32 ёш, "Тобол"), Марат Бистров (30 ёш, "Ахмат"), Тимур Досмагамбетов (33 ёш, "Астана"), Багдат Каиров (29 ёш, "Тобол");

Ярим ҳимоячилар: Исломбек Куат (29 ёш, "Астана"), Аслан Дарабаев (33 ёш, "Астана"), Рамазон Оразов (24 ёш, "Актобе"), Эльхан Астанов (22 ёш, "Ордабаси");

Ҳужумчи: Абилайхон Жумабек (20 ёш, "Тараз").



Таркибнинг умумий қиймати 6,4 миллион еврони ташкил этади. Жамоанинг ўртача ёши 28,5 га тенг. Таққослаш учун: Коста-Рикага қарши ўйинда Transfermarkt Ўзбекистон терма жамоаси таркибини 17,2 миллион еврога баҳолаган. Футболчиларнинг ўртача ёши эса 26,6 ёшни ташкил қилган.



Охирги натижалари

Қозоғистон терма жамоаси жорий йил саккизта ўйин ўтказди. Уларнинг барчаси УEФА Миллатлар Лигасига тўғри келади. Уларнинг дастлабкиси Молдовага қарши баҳс эди. Унда "C" лига (Миллатлар Лигаси учинчи дивизиони) йўлланмаси тақдири ҳал бўлди. Илк ўйинда Қозоғистон 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, жавоб ўйинида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Аммо пенальтилар сериясида қозоғистонликлар кучлироқ чиқиб (5:4), "C" лигада қолишди.

Миллатлар Лигасининг жорий мавсумида Озарбайжон, Словакия ва Беларусь терма жамоалари Қозоғистонга рақиб бўлди. Қозоғистонликлар олти ўйинда тўрт бор ғалаба қозониб, фақат бир марта мағлуб бўлишди ва бу Озарбайжонга қарши сўнгги ўйинда (0:3) содир бўлди. Қозоғистон терма жамоаси якунда гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва "B" лигага кўтарилди.



Куни кеча Евро-2024 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда қозоғистонликлар тўртинчи саватчадан ўрин олганди. Ушбу саватчада қўшниларимиздан ташқари Грузия, Греция, Туркия, Озарбайжон ва Шимолий Македония жойлашган эди.

Қуръа натижаларига кўра Қозоғистон "H" гуруҳидан ўрин олди: Дания, Финляндия, Словения, Қозоғистон, Шимолий Македония, Сан-Марино


Бош мураббийи

Қозоғистон терма жамоасининг муваффақиятли юриши, илк навбатда, бош мураббий билан боғлиқ. 2022 йилнинг апрель ойидан буён жамоани россиялик мутахассис Магомед Адиев бошқариб келмоқда. Бунгача у Қарағанданинг "Шахтёр", "Анжи" ва "Ахмат" клубларида ишлаган.



Адиев футболчилик фаолиятини "Анжи" ва "Терек"да ("Ахмат"нинг аввалги номи) ўтказган. Шунингдек, у ЦСКА, "Нижний Новгород" ҳамда Украинанинг "Кривбас" клубларида ҳам ўйнаган. 1990-йилларнинг охирида Магомед Адиев Россия олимпия терма жамоаси либосини кийган. У билан бирга Игорь Семшов, Вячеслав Малафеев ва Ролан Гусев каби Россиянинг асосий жамоаси сафида машҳур бўлган футболчилар ҳам тўп тепган.

Қозоғистон терма жамоаси Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаганидан сўнг Адиев шундай деди: "Агар мен шундай натижаларни кутаётганимни айтсам, иккиюзламачи бўлардим. Албатта, ундай эмас. Жамоамизнинг энг муҳим муваффақияти шундаки, биз йигитларни бир ерга жам қилиб, уларни ягона ғоя остида бирлаштира олдик”.

Қозоғистон матбуоти Магомед Адиев ватанига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар бермоқда – унга ҳозирда Биринчи лига (Россиянинг иккинчи дивизиони) вакили "Рубин" клуби қизиқиш билдирмоқда.


Ўйин услуби

Адиев қўл остида Қозоғистон терма жамоаси учта марказий ҳимоячи билан ўйнайди: 3-5-2 (3-4-2-1) ёки кўпроқ ҳимояга урғу беради: 5-4-1. Қозоғистоннинг ҳозирги терма жамоасини ажратиб турадиган асосий нарса – бу фойдаланиш имкониятининг юқорилиги. Масалан, InStat маълумотларига кўра, қозоғистонликлар Словакияга қарши ўйинда учта имконият яратиб, иккитасини голга айлантирган. Беларусга қарши ўйинда эса – бешта имконият ва иккита гол.

Кучлироқ рақибларга қарши ўйинларда Қозоғистон терма жамоаси ўз дарвозаси томон "ўрнашиб олиш"дан тортинмайди ёки баъзилар таъкидлаганидек, жарима майдони ичида "автобус ўрнатади". Агар қозоғистонликлар худди шундай кучли рақиб билан тўқнаш келса, ўйин янада шиддатли давом этади.

Қозоғистон терма жамоаси турли йўллар орқали ўйин ташкиллаштиришга ҳаракат қилади. Голли вазиятларни қисқа паслар орқали ҳам, тўпни ўз ярим майдонидан тўпни олдинга ошириш орқали ҳам юзага келтиради. Шу билан бирга, "оддий футбол услуби" ҳамон мавжуд.


Асосий юлдузлари

Бахтиёр Зайнутдинов терма жамоа етакчиси ва энг қиммат футболчиси (3,5 миллион евро) саналади. Терма жамоа сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган. Клуб миқёсида Бахтиёр ҳамон яхши формада: у ҳимоя марказида ўзи учун ноодатий позицияда ҳаракат қилса-да, ЦСКАнинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Умуман олганда, "армиячилар" клубидаги ҳолати ҳақида гапирадиган бўлсак, Зайнутдинов аллақачон майдонда етти бор позицияни ўзгартирган! Ҳозирда Бахтиёрнинг кичик жароҳати бор, аммо у Ўзбекистонга қарши ўйингача майдонга қайтиши керак.



Қизиғи шундаки, Зайнутдинов ўзбек миллатига мансуб. Бу ҳақда спорт менежери Герман Ткаченко айтиб ўтди. Бироқ Бахтиёрнинг отаси таъкидлашича, уларнинг оиласи нафақат ўзбек, балки қозоқ, уйғур, тожик ва ҳатто украин миллатига мансуб.

Нурали Алип "Зенит" сафида ўйнайдиган яна бир РПЛ вакили ҳисобланади. Ушбу мавсумда Нурали асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди ва унга кам вақт ажратилмоқда. Бу петербургликлар ҳимоя чизиғидаги юқори рақобат билан боғлиқдир. Қозоғистон терма жамоасига келсак, Алип бу ерда 100 % бошланғич таркибда ўйнайди. Дарвоқе, Нурали Озарбайжонга қарши Миллатлар Лигаси баҳсида бир дақиқада иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилганди.


Олдинги учрашувлар статистикаси

Ўзбекистон ва Қозоғистон олти бор учрашув ўтказган. Жамоалар охирги марта 2007 йилнинг март ойида ўзаро тўқнаш келишган. Ўша баҳс дуранг билан якунланган - 1:1. Ўзаро ўйинларга кўра, Ўзбекистонда иккита, Қозоғистонда битта ғалаба мавжуд. Яна уч баҳс дуранг билан якунланган.

Ўзбекистон терма жамоасининг Қозоғистонга қарши ўйиндаги имкониятлари Ўзбекистон учун ҳам, Қозоғистон учун ҳам принципиал характерга эга. Икки қўшни давлат футболи доимо таққосланиб, қайси чемпионат ва кимнинг терма жамоаси яхшироқ эканлиги ҳақида қизғин баҳс-мунозаралар мавжуд. Ноябрдаги учрашув эса ким ҳақ эканлигини ойдинлаштиради.


Аввалроқ қозоғистонликлар устози Ўзбекистон билан ўйин ҳақида фикр билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қозоғистон ўртоқлик учрашуви 16 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.


Николай Егоричев тайёрлади

Оқил Абдубарноев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг