UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Лео Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 20:28Чимаев октагонга қайтишга тайёр! У ким билан жанг қилмоқчи эканини айтди 0 19:49Жонсон Умар Нурмагомедовнинг Ядонг билан жангидаги хатосини айтди 0 19:26Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўрга чиқди. Илк даврада ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 19:01Расман. Англия терма жамоаси аъзоси "Ал-Ҳилол"га ўтди 0 18:26Тайсон Фьюри Хргович билан жанг учун шартини айтди 0 17:45"Дана Уайт доғистонликларга ҳамма нарсага рухсат беради" - UFC жангчиси 0 17:13Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли ўртасидаги реванш санаси маълум қилинди 0 16:46Платини "Олтин тўп"ни Кварацхелияга бермоқчи 0 16:07"Ҳеч ким бу жангга рози бўлмайди" — Хукер Усман Нурмагомедовнинг UFCдаги эҳтимолий дебюти ҳақида гапирди 0 15:30Хргович: "Итаума рақибларим орасида энг яхшиси, аммо..." 0 14:59Янгиланган WTA рейтингида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгарди 0 14:33Платини Инфантинони танқид қилди ва уни ФИФАдан истеъфога чиқишга чақирди 0 14:08Тайсон Фьюри: "Агар гап сотиш учун чемпионлик камарлари берилганда, мен мутлақ жаҳон чемпиони бўлардим" 0 13:39Mangu 5 турнири учун яна бир қизиқарли жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0

04 фев 17:44
Янгиликлар

Дзюдо

Мураббийларимиз Гулистонда семинар ва мастер-класс ўтказишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Фарҳод Тўраев ҳамда истеъодли мураббий Муҳаммад Беҳзод Бахтиёров Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида мураббийлар, спортчилар учун семинар ва маҳорат сабоқлари ўтказишди.

Аввал хабар берганимиздек, Бахтиёров ўтган йилнинг куз ойларида Японияда мураббийлар учун ташкил этилган халқаро семинарда таҳсил олиб қайтган эди. Муҳаммад Беҳзод дзюдо ватанида олган билим ва кўникмаларини дзюдочилар ҳамда ёш мураббийлар билан баҳам кўрди, таассуротлари билан ўртоқлашди. 

Сирдарёга сафар давомида Бахтиёровга тажрибали мураббий Фарҳод Тўраев ҳамроҳлик қилди. Дзюдочилар ва уларнинг мураббийлари Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу семинардан яхши таассурот олишди. Бу каби семинар ва мастер-класслар мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида ҳам ўтказилади. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг