UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0

10 май 14:58
Янгиликлар

Дзюдо

Музаффарбек Тўрабоев бош соврин — автомобил соҳиби! (ФОТОРЕПОРТАЖ)

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида меҳнат фахрийси Тўхта бобо Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мусобақада юртимизнинг номдор полвонларидан ташқари Россия, Озарбайжон ва қўшни Марказий Осиё давлатларидан келган дзюдочилар 4 та вазн тоифасида ғолиблик йўлида татамига чиқишди. 

Энг оғир вазн тоифасидаги беллашувлар 3000 дан зиёд томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Бунга ташкилотчи Баҳодир Қодиров томонидан бош соврин учун "Кобалт" автомобилининг қўйилгани ва албатта, Олимпия ўйинлари совриндорлари Алишер Юсупов, Музаффарбек Тўрабоев сингари таниқли дзюдочилар таркибининг жам бўлгани сабаб бўлди. 

Муросасиз кечган ва 10 дақиқадан ошиқроқ давом этган бойсунлик дзюдочилар ўртасидаги финал беллушувида Музаффарбек Тўрабоев ёш Муҳаммадали Тангриевни мағлубиятга учратиб, бош соврин эгасига айланди. Музаффарбек автомобил калитини отасига топширди.  


Барча ғолиб ва совриндорлар:

-66 кг вазн тоифаси

1. Баҳром Асадов (Бухоро)

2. Дилшодбек Баратов (Сурхондарё)

3. Руслан Бўриев (Сурхондарё)

3. Асадбек Мисиров (Сурхондарё)


-73 кг вазн тоифаси

1. Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов (Тошкент шаҳри)

2. Аҳмадзода Маъсуди (Тожикистон)

3. Дилшодбек Ҳамроев (Бухоро)

3. Абдулбосит Абдусаломов (Тошкент шаҳри)


-90 кг вазн тоифаси

1. Алишер Саманов (Самарқанд)

2. Ойбек Амантурдиев (Сурхондарё)

3. Арслонбек Қодиров (Сурхондарё)

3. Шербек Рашидов (Қашқадарё)


+90 кг вазн тоифаси

1. Музаффарбек Тўрабоев (Сурхондарё)

2. Муҳаммадали Тангриев (Тошкент вилояти)

3. Муҳаммадқодир Мансуров (Тошкент вилояти)

3. Зуфарбек Ўролов (Самарқанд)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг