UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0 11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0 10:38Англия клублари 3,02 миллиард, Италия 1,1 миллиард долларга футболчиларни сотиб олди. Кучли бешликнинг қолган чемпионатларичи? 0 10:07Майкл Пейж: "UFC`даги сўнгги жангимда тарихий лаҳзани тақдим этмоқчиман" 0 09:36Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасида жанг режалаштирилмоқда 0 09:05Жавоҳир Синдаров миллион доллар мукофот пулига эга турнирда қатнашади 0 08:34U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Ҳиндистонга жавобсиз 4 та гол урди 0 08:03Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 07:32Майкл Пейж эртанги жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевга маслаҳат берди 0 07:01US Open 2026. Биринчи ракеткамиз иккинчи даврада дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0

09 мар 14:18
Янгиликлар

Футбол

МЮ футболчиси нима учун ПСЖ логотипи туширилган футболкада майдонга тушди? ФОТО

ПСЖ ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида 17 ёшли Мэйсон Гринвуд "қизил иблислар" сафида дебют учрашувини ўтказди.

Ушбу йигитча Жерар Пике рекордини янгилаб, "Юнайтед"нинг Чемпионлар лигасидаги энг ёш футболчисига айланди.

Гринвуд майдонда бор-йўғи 10 дақиқа (қўшиб берилган вақт билан) бўлди, бироқ тезда шов-шув кўтаришга эришди. Ярим ҳимоячи кийган футболканинг рақамида ПСЖ логотипи бор эди! Аниқроғи, 54-рақам ичида.


Бу хато ёки рақиб устидан кулиш эмас, шунчаки МЮда кийимлар билан шуғулланадиган инсоннинг қарори. Парижга учишдан олдин жамоадаги жароҳатланганлар футболчилар сони 10 кишига етди, шу сабабли Сульшер қайдномага Гринвуд, Жеймс Гарнер (17 ёш), Таит Чонг (19 ёш) ва Эйнжел Гомесни (18) киритди.

МЮнинг қайдномаси жамоа Парижга учиб кетаётганда, сешанба куни эълон қилинди. Формаларга жавоб берувчи кишига дебютантларга либос тайёрлаш учун вақт етмади, Франция пойтахтига учиб боргандан сўнг футболкаларга баъзи деталлар етишмаётганди. Ўша инсон ПСЖдаги ҳамкасбларидан Гринвуд учун 5 ва 4 рақамларини сўради. Парижликларнинг логотипини аниқлаш қийин бўлиши учун у бироз бўялган, аммо ажралиб турибди.

Чонг ёки Гомеснинг футболкаларида ПСЖ логотипи бор ёки йўқлиги маълум эмас (сураткашлар уларни расмга олишмаган), аммо Смоллинг формасида ҳаммаси тўғри эди.

Мэйсон Гринвуд дебют учрашувидаги формани сақлаб қўяди. Энди бу либос икки баравар ўзгача.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг