UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

08 янв 08:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Насукава Макгрегорнинг чорловига муносабат билдирди

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор япониялик кикбоксчи Тенсин Насукавани жангга чорлаган эди.

Конор Тенсинга ММА қоидалари асосида кўргазмали жанг ўтказиш таклифини берганди. Насукава бу чақирувга ўз муносабатини билдириш баробарида жанг айнан у қўйган талаб ва шартлар бажарилган тақдирдагина ўтказилишини маълум қилди. 

“Жаноб Макгрегор! Сизга менинг исм-шарифимни билганингиз учун раҳмат айтаман. Таклифга келсак, жанг 58 кг вазн тоифасида ва кикбоксинг қоидалари асосида ўтказилади. Агар бу шартга рози бўлсангиз, Насукава Макгрегорга қарши рингга чиқади. Мен бу йил RISE Гран-при турнирларида иштирок этаман. Сизга ушбу турнир доирасидаги жангларни томоша қилишни маслаҳат бераман. Кейин парҳез қилишни ҳам унутманг!”, - деди Насукава. 

Маълумот учун, Конор 70 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келмоқда. Насукава билан жанг қилиши учун камида 10 кг вазн ташлаши керак бўлади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
08 янв 15:53:39
Adilbek
qoil. ancha bosiq bolaga uqshayapti
   
08 янв 11:13:16
SPRINTERshashist
Бопла
бди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг