UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

20 июн 14:41
Янгиликлар

Каратэ

Навбатдан ташқари конференцияда Каратэ миллий федерациясига Бош котиб ва вице-президентлар сайланди

Теглар :  Каратэ
19 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон каратэ миллий федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси чақирилди.

Конференцияда федерация раҳбарияти ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги федерациялари раҳбарлари, шунингдек, ушбу спорт тури бўйича мутасадди вакиллар иштирок этди.

Конференцияда дастлаб, 2019 йил 28 декабрь кунидаги Ўзбекистон каратэ миллий федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси қарорини  тўлиқ бекор қилиш масаласи кўриб чиқилди ва бир овоздан маъқулланди.

Шундан сўнг, конференция кун тартибига кўра Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси бош котибини сайлаш, федерация Раёсати таркибини тайинлаш, федерациянинг янги таҳрирдаги Низомини тасдиқлаш ва федерацияга вице-президент сайлаш масалалари овозга қўйилди.

Федерация Бош котиблигига Отабек Касимов номзоди илгари сурилган эди. Йиғилганлар бир овоздан ушбу номзодни Бош котибликка маъқуллашди. Шу билан бирга  Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Раёсати таркибига каратэ спорт тури мутахассислари бўлган ва кўп йиллардан бери каратэ спорт турини ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган А.Тошбаев, Р.Казаков, Ф.Қурбонов ва О.Равшановларнинг номзодлари таклиф этилди ва йиғилганлар томонидан овоз бериш йўли билан номзодлар федерация раёсатига қабул қилинди.

Шундан сўнг, конференция расмийлари Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Низомини янги таҳрирда қабул қилиш бўйича овоз беришди. Конференция давомида Аюбхон Тошбаев, Рустам Казаков, Азамат-али Қаландаров ва Акром Содиқовлар федерация вице-президенти лавозимига сайланди.

Якунда каратэ мутасаддилари томонидан Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг бугунги ҳолати, терма жамоа аъзоларига яратиб берилган шароитнинг қониқарсиз эканлиги ҳамда терма жамоага номзод спортчиларни танлаб олиш жараёнлари мураббийлар томонидан спорт принсипларига асосланмаган ҳолда амалга оширилганлиги кескин танқид қилинди.

Мутасаддилар эндиликда каратэнинг ривожланиши йўлида бирдамлик кўрсатиш зарурлигини, олдиндаги йирик мусобақалар учун спортчиларни бугундан тайёрлаш зарурлигини қайд этишди.

Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг