UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0

02 апр 19:05
Янгиликлар

Баскетбол

NBA. "Лейкерс" ўз уйида "Нью-Орлеан"га ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини пасайтириб юборди + ФОТО

Теглар :  NBA
Лос-Анжелесдаги (АҚШ) Crypto.com аренада NBA'нинг мунтазам чемпионати доирасида навбатдаги ўйин бўлиб ўтди.

Унда "Лос-Анжелес Лейкерс" "Нью-Орлеан Пеликанс"ни қабул қилди. Учрашув меҳмонларнинг 114:111 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва натижада мезбонлар мағлубиятли сериясини кетма-кет бешта ўйинга етказишди.

"Лейкерс" форварди ЛеБрон Жеймс 38 очко, 8 рибанд ва 4 самарали узатма билан ўйиннинг етакчиси бўлди. Жамоадоши Энтони Дэвис 23 очко, 12 рибанд ва 6 самарали узатма билан дабл-дабл қайд этди. "Нью-Орлеан"нинг ғалабасига энг катта ҳиссани 32 очко, 7 рибанд ва 4 ассист билан Си Жей Макколлум ва дабл-дабл муаллифи Йонас Валанчюнас 17 очко, 12 рибанд ва 6 ассист билан қўшди. 

Бир нечта ўйинларда "Лейкерс"га ёрдам беролмаган ЛеБрон Жеймс ваниҳоят ушбу учрашувда қайтди. Аммо "Лейкерс" ўз уйида 3 очко фарқи билан ютқазди. 

Айни вақтда "Лейкерс" Ғарбий конференция турнир жадвалида 11, "Нью-Орлеан" 9-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг