UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44"Энтони Жошуа, шубҳасиз, жаҳон боксидаги энг катта юлдуз" - Эдди Хирн 0 19:23​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади 0 19:02Царукян — Топурия ҳақида: "Жанг қила олмайман дейсан, лекин бундай гапларга вақт топасан. Сен масхарабозсан" 0 18:41"Агар Кроуфорд ҳақиқатан ҳам якунлаган бўлса, мен энди уни энг зўри деб ҳисоблайман" - Рой Жонс ким энг зўр боксчи эканлиги ҳақида гапирди 0 18:20"Царукян, шубҳасиз, Топурия учун муаммо яратади" - собиқ чемпион 0 17:59“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаради 0 17:38"Кимдир ростдан ҳам Жейк ғалаба қозонади деб ўйлаганмиди?" - Кормье Жошуа - Пол жанги ҳақида 0 17:17Илия Топурия: "Махачев билан жангимни ҳамма кўрмоқчи. Лекин Ислам..." 0 16:56MPL вице-президенти Жасур Алижонов ўз ММА Лигасига асос солди 0 16:35Аббосбек Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча" 0 16:14Бугун Бухорода ATFC ва Brave CF қўшма ММА турнири ўтказилади 0 15:53Разамбек Жамалов Рамзан Кадировнинг ўғли томонидан тақдирланди (ФОТО) 0 15:32Нурсултон билан жанги амалга ошмай қолган енгилмас "Гладиатор" UFC ростеридан чиқарилди 0 15:11ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни амалга оширмоқчи 0 14:50"Qatar Weightlifting Cup". Нигора Абдуллаева терма жамоамизга 3 та медаль тақдим этди + ФОТО 0

30 мар 20:26
Янгиликлар

Баскетбол

NBA. "Лейкерс" яна мағлуб бўлди, Дюрант етакчилигидаги "Бруклин" эса ғалаба қозонди

Теглар :  NBA
Бугун NBA мунтазам чемпионати доирасида учта ўйин бўлиб ўтди.

Далласдаги (АҚШ) "American Airlines Center" аренада NBA мунтазам чемпионатининг навбатдаги ўйини бўлиб ўтди. Унда "Даллас Маверикс" жамоаси "Лос-Анжелес Лейкерс"ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 128:110 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мезбонларнинг ғалабасига энг катта ҳиссани словениялик баскетболчи Лука Дончич қўшди. У 34 очко, 12 та рибанд ва 12 та самарали узатмани амалга ошириб, трипл-дабл қайд этди. Малик Монк 28 очко, 4 рибанд ва 2 самарали узатма билан "Лейкерс" сафида энг яхши натижани кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, "Лос-Анжелес Лейкерс" NBA Ғарбий конференцияси турнир жадвалида 11-ўринда, "Даллас Маверикс" эса 4-ўринда.

Параллель ўйинларда "Филаделфия" ўз майдонида "Милуоки Бакс"га мағлуб бўлди (116:118). "Бруклин" эса Кевин Дюрантнинг дабл-дабл эвазига "Детройт"ни 130-123 ҳисобида мағлуб этди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг