UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Жавоҳир Умматалиев чорак финалга йўл олди, навбатдаги рақиб жиддий! 0 18:29ЖЧ-2025. Миразизбек Мирзахалилов эронлик рақибига дарс бериб қўйди - боксчимиз чорак финалда! 0 18:21Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум 0 18:00Исроил Мадримов қозоғистонлик бокс юлдузига қарши жанг қилишга тайёр 0 17:38Ситора Турдибекова ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 17:31"Мен нафақага чиқмадим" - Жон Жонс UFC'даги мақсади ҳақида гапирди 0 17:10U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди 0 16:49Феруза Казакова бразилиялик рақибасини мағлубиятга учратиб, ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 16:33Нодирбек Абдусатторов 8 соатлик ўйин ўтказди. Самарқандда ўтказилаётган турнирда вазият қандай? 0 16:16"Чимаев билан жангни қўлдан бой бермайман. Менга аутсайдер мақоми ёқади" - Имавов 0 15:52Махачев Делла Маддалена қай томонлама хавфли рақиб эканлигини айтди 0 15:26Хабиб катта пул ваъда қилинган бўлсада, Мейвезер билан жанг қилишдан бош тортган экан 0 15:01Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди 0 14:38Кроуфорд ва Канело жанги учун гонорарлар маълум қилинди 0 14:16Қозоғистон Ливерпулдаги ЖЧда учинчи йўқотишга учради 0

12 апр 05:56
Янгиликлар

Баскетбол

NBA плей-оффига чиққан 12 жамоанинг номи маълум бўлди

Теглар :  NBA
Баскетбол бўйича NBA Мунтазам чемпионати ўз якунига етди.

Шарқий конференцияда «Майами Хит», «Милуоки Бакс», «Бостон Селтикс», «Филадельфия Сиксерс», «Торонто Рэпторс» ва «Чикаго Буллз» жамоалари плей-офф босқичига йўл олди.

Плей-оффга чиқиш учун яна саккиз жамоа кураш олиб бормоқда. Унга кўра, Шарқий конференцияда «Бруклин Нетс» «Кливленд Кавальерс»га, «Атланта Хоукс» эса «Шарлотт Хорнетс»га қарши паркетга чиқади. 

Ғарбий конференциядан плей-оффга қуйидаги жамоалар йўл олишди: «Финикс Санз», «Мемфис Гриззлиз», «Голден Стэйт Уорриорз», «Даллас Маверикс», «Юта Джаз» ва «Денвер Наггетс».

Ғарбий конференцияда плей-оффга чиқиш учун «Миннесота Тимбервулвз» «Лос-Анжелес Клипперс» билан, «Нью Орлеан Пеликанс» эса «Сан-Антонио Спёрс» билан кураш олиб боради. Ушбу ўйинлар 12-15 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг амалдаги ғолиби «Милуоки Бакс» жамоаси бўлиб, ўтган мавсум финал сериясида «Финикс Санз»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг