03 авг 15:48
Янгиликлар
Футбол
"Нефтчи" 8 ойлик танаффусдан сўнг чемпионатда ғалабага эришди
Кеча Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз уйида "Навбаҳор"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, "Нефтчи" ушбу мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди. Сўнгги марта фарғоналиклар Ўзбекистон чемпионати доирасида 2017 йилнинг 19 ноябрь санасида 3 очкога эга чиқишганди.
Ўшанда "Машъал" мағлуб этилганди (2:1). Орадан 256 кун (8 ой, 14 кун) ўтиб "Нефтчи" миллий чемпионатда ғалабага эришди.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар