UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Super Rapid & Blitz Poland 2026. Синдаров турнирни нечанчи ўринда якунлади ва қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 19:31Хамзат Чимаевни мағлубиятдан сўнг дарҳол жангга чорлашди 0 19:10Ўзбекистон ва Россия дзюдо федерациялари стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда 0 18:4937 ёшли Мхитарян ёзда фаолиятини якунлаши мумкин 0 18:28Паркентда кураш ва белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:07Илҳом Назимовнинг "Киллер"га қарши илк RIZIN чемпионлик жангида нокаут қайд этилди 0 17:46Мария Тимофеева Istanbul Open чемпиони! 0 17:25Мбаппе ва Вальверде "Реал"нинг Класико учун қайдномасида йўқ! 0 17:04Спорт гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 3 та медалга сазовор бўлишди 0 16:43Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли жангида даҳшатли камбэк қайд этилди 0 16:22Дана Уайт тасдиқлади! Хамзат Чимаев Богдан Гусковнинг дивизионига ўтади 0 16:01"Манчестер Юнайтед" "Милан" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин 0 15:40"Чироғингни ўчириб қўяман". Чемпион Стриклендга "вызов"лар бошланди 0 15:19Артур Гулиев Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди 0 14:58Музаффарбек Тўрабоев бош соврин — автомобил соҳиби! (ФОТОРЕПОРТАЖ) 0

14 дек 16:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нодиржон Мирзаҳмедов: "Санжар Ташкенбайнинг жаҳон чемпиони эканлиги мени чўчитаётгани йўқ"

Нодиржон Мирзаҳмедов эртага, 15 декабрь куни Қозоғистонда жаҳон чемпиони Санжар Ташкенбайга қарши рингга кўтарилади.

Olamsport.com сайти ушбу жанг олдидан боксчимизга бир неча савол билан мурожаат қилди.

- Нодирбек, оз вақт қолганида жангга рози бўлдингиз. Бу таклиф қай тарзда бўлди?

- Бу таклиф Халқаро бокс ассоциацияси - IBAдан бўлди. Россия томондан таклиф билдирилди ва биз рози бўлдик.


- Турнир кардини кўрдик ва у ерда ўзбек боксчилари ичида фақат сиз борсиз. Бошқа юртдошларимизга таклифлар бўлмадими? 

- Йўқ, 15 декабрь куни Астанада ўтказиладиган жанг оқшомида ўзбекистонлик боксчилардан фақат мен рингга кўтариламан.

- Санжар Ташкенбай жиддий рақиб. Унга қарши олдин ҳам жанг ўтказганмисиз?

- У билан аввал ҳам жанг ўтказганман. Бир маротаба. Ўтган йили Қозоғистонда ўтказилган халқаро турнирда биз ўзаро тўқнаш келганмиз ва ўшанда у 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. 


- Ташкенбай жаҳон чемпиони ҳисобланади. Унинг бундай унвони сизни чўчитмайдими? 

- Унинг чемпионлиги мени чўчитаётгани йўқ. Худо хоҳласа чиройли бокс тушамиз. Аллоҳга шукр, биз ҳам Осиёда чемпион бўлганмиз. Рухий томонлама муаммо умуман йўқ. Қаршимда бундай рақиб турганидан ҳавотирда эмасман. Насиб қилса, чиройли бокс тушиб, ғалаба қозонаман", - деди Нодиржон Мирзаҳмедов Olamsport.com сайтига берган интервьюсида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг