UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Ҳумоюн Султонов Загреб турнири ғолиби! 0 14:53Жейрон Эннис энди икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони 0 14:04Элдор Шомуродовда рекорд! 0 13:24Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 12:37АҚШ терма жамоасининг Самарқанд мезбонлик қиладиган шахмат Олимпиадаси учун таркиби эълон қилинди 0 11:56Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионати – шафқатсиз мусобақа" (тўлиқ матбуот анжумани) 0 11:07Нурсултон Рўзибоев кечаги ғалабасидан сўнг Хоакин Бакли билан реванш ҳақида гапирди 0 10:33BOOMMM! Баҳодир Жалолов IBF камари учун жанг қилиши мумкин! 0 09:51Агит Кабайел супероғир вазнда тўлақонли WBC чемпионига айланди 0 09:19Sofascore. Терма жамоамиз аъзолари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:48Нурсултон Рўзибоев ғалабадан кейинги эмоциялари билан бўлишди 0 08:02Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги дебют жанги олдидан тарозига чиқди 0 07:18Султонов финал чиптаси учун баҳсда биринчи ракеткани "янчди" 0 06:33ЖЧ-2026. Ўзбекистон гуруҳдаги учинчи ўйинда ҳам ютқазди 0 00:35UFC Baku. Нурсултон Рўзибоев бонус қўлга киритмади, лекин гонораридан ташқари қўшимча яхшигина пулга эга чиқадиган бўлди 0

26 май 07:24
Янгиликлар

Теннис

Норри "Ролан Гаррос" бош соврини учун курашни давом эттирмоқда

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган мавсумнинг иккинчи "Катта Дубулға" турнири ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.

Жаҳоннинг 11-ракеткаси, британиялик Кэмерон Норри "Ролан Гаррос"нинг иккинчи даврасида АТР рейтингида 160-ўринни эгаллаб турган австралиялик Жейсон Каблерни 6/3, 6/4, 6/3 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув 2 соату 29 дақиқа давом этган. Баҳс давомида Кэмерон бешта эйс, олтита брейк ва иккита қўшхато қайд этди. Жейсон эса тўртта эйс ва иккита брейкни амалга ошириб, олти бор қўшхатога йўл қўйди. 

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида британиялик олдинга чиқиб олди - 1:0. Турнирнинг 1/16 босқичида Норри россиялик Карен Хачановга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг