UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Мағлубиятсиз Синдаров Saint Louis Rapid & Blitz 2026 рапид баҳсларини нечанчи ўринда якунлади? 0 09:52Ислам Махачев Иан Гарридан кейинги эҳтимолий рақибини айтди 0 09:24Нурмагомедовнинг мураббийи UFC`даги энг қийин рақиб ва дебют жанг учун номзодни айтди 0 08:56Салоҳ Туркия клубига ўтмоқда. Шартнома бандлари маълум 0 08:28Ислам Махачев Майкл Моралес билан жанг қилиш шартини айтди 0 08:01UFC эгалари Оқ уйдаги турнир туфайли қанча зарар кўргани маълум 0 18:56Диёра Келдиёрова Словенияда машғулотларга киришди + ФОТО 0 18:28ОФК хулосаси: Ўзбекистон ЖЧда қандай ўйнади? 0 18:01Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади 0 17:24Лайма Владсон Лейпцигдаги турнирнинг асосий тўрига йўл олди 0 16:50UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоев ва Богдан Гусковнинг ўринларида ўзгариш рўй берди 0 16:19Винисиус “Арсенал” билан боғлиқ миш-мишлар фонида “Реал” қароргоҳига етиб келди 0 15:53Тошкент IBSA World Games 2027 комплекс мусобақасига мезбонлик қилади 0 15:22Рамазон Темиров қатнашиши кутилаётган турнирнинг асосий баҳси Забит иштирокида кечади + ПОСТЕР 0 14:57"Худди уни кимдир назорат қилаётгандек". Махачев Иан Гаррини танқид қилди 0

05 авг 09:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедовнинг мураббийи UFC`даги энг қийин рақиб ва дебют жанг учун номзодни айтди

PFL чемпиони Усман Нурмагомедовнинг фаолиятини UFC промоушенида давом эттиришга ҳақиқатга айланиб боряпти.

Усманнинг менежери Али Абдель-Азиз ўз мижози Илия Топурияни тўрт раунд ичида тўхтатишини маълум қилган бўлса-да, россияликнинг мураббийи Хавьер Мендес "Эл Матадор"ни PFL чемпиони учун UFC`даги энг қийин рақиб деб ҳисоблайди.

"Менинг назаримда, Усман учун энг қийин синов – бу Илия Топурия! Биз бу вазифани уддалаймиз, шунга қарамай, мен айнан унга катта ҳурмат билан қарайман. Хабибнинг ёки Усман билан ишлайдиган бошқа мураббийларнинг фикри бошқача бўлиши мумкин, лекин шахсан мен учун энг қийин вазифа – бу Илия! Биз буни уддалаймиз, бунга ишончим комил. Аммо, шубҳасиз, айнан у бизнинг энг жиддий синовимиз бўлади", – деди америкалик мутахассис Submission Radio’га берган интервьюсида.

Шунингдек, АКА зали раҳбари агар россиялик жангчига UFC`га ўтиши билан дивизионнинг кучли бешлигидан рақиб берилса, кимни дебют рақиби сифатида кўриши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

"Агар у UFC`га ўтса, мен учун иккита асосий вариант – Арман Царукян ва Илия Топурия бўлади. Булар мен энг кўп кўришни истайдиган жанглар. "Орзу қилинган жанглар" эмас, шунчаки ўтказилишини истайдиган беллашувлар. Аммо агар биз ҳақиқатан ҳам навбатни ўтказиб юборсак, ўйлайманки, бизга Пэдди Пимблетт каби рақиб беришади ва бу ҳам мени қониқтиради. Балки Макс Холлоуэй. Ким билади дейсиз? Лекин бу аниқ кучли бешликдаги жангчилардан бири бўлади", – деб тахмин қилди Мендес.

Ўтган дам олиш куни Усман Нурмагомедов ташкилот билан амалдаги шартномаси доирасидаги сўнгги жангида PFL енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. У бунгача мағлубият нималигини билмаган америкалик Арчи Колганни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. Барча белгилар мағлубият нималигини билмайдиган россиялик жангчи ўз фаолиятини UFC`да давом эттиришидан далолат бермоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг