UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0 11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0 10:38Англия клублари 3,02 миллиард, Италия 1,1 миллиард долларга футболчиларни сотиб олди. Кучли бешликнинг қолган чемпионатларичи? 0 10:07Майкл Пейж: "UFC`даги сўнгги жангимда тарихий лаҳзани тақдим этмоқчиман" 0 09:36Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасида жанг режалаштирилмоқда 0 09:05Жавоҳир Синдаров миллион доллар мукофот пулига эга турнирда қатнашади 0 08:34U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Ҳиндистонга жавобсиз 4 та гол урди 0 08:03Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 07:32Майкл Пейж эртанги жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевга маслаҳат берди 0 07:01US Open 2026. Биринчи ракеткамиз иккинчи даврада дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0

12 мар 20:11
Янгиликлар

Футбол

ОЧЛ. Бикмаевнинг жаримадан киритган голи "Пахтакор"га ғалаба келтирди+ВИДЕО

Осиё Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида Алижоновнинг пасидан сўнг Бикмаев боши билан тўпни дарвозага ноаниқ йўллади. 22-дақиқада Ҳамробековнинг 20 метрлардан тепган тўпини дарвозабон қайтарди. 26-дақиқада Чераннинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

62-дақиқада Марат Бикмаев 30 метрлардан жарима зарбасини ерлатиб дарвозага аниқ йўллади - 1:0. Шу тариқа Бикмаев бу мавсум Чемпионлар Лигасида "Пахтакор" учун 4-ўйинда 4-голини урди.

74-дақиқада Машариповнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.  78-дақиқада Машариповнинг пасидан сўнг Бикмаев берган зарбани меҳмонлар посбони қайтариб юборди.

Учрашувда бошқа гол урилмади ва "Пахтакор" қийин ўйинда ғалаба қозонди.

ОЧЛ-2019. 2-тур
"Пахтакор" - "Ал Аҳли" 1:0
12 март 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони
Ҳакамлар:
Муҳаммад Тақи, Ли Зю Лианг, Ронни Ко (Сингапур), Муҳаммад Ҳассан (Иордания).
Ҳакамлар назоратчиси: Саад Фадҳли (Қувайт).
Комиссар: Во Хай Те (Вьетнам).
Гол: Марат Бикмаев 62, - 1:0.
"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец (с), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев (Марко Симич, 90+3), Одилжон Ҳамробеков, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 80), Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 89)

"Ал Аҳли": Муҳаммад Аловайс, Саид Муваллад, Пауло Диаз, Ҳуссайн Сулаймони, Абдулбосит Ҳинди, Адерлан Сантос, Ҳуссайн Моқаҳви, Нуҳ Иброҳим, Салман Мувашар (Абдулраҳмон Ғариб, 77), Муҳаннад Асири (Хорхе Семедо, 65), Умар Сома

Огоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов 32, Пауло Диаз 65, Муҳаммад Аловайс 84, Егор Кримец 86.

Марат Бикмаевнинг голини томоша қилинг (КЎЧИРИБ ОЛИШ)

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг