UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0

03 ноя 09:19
Янгиликлар

Футбол

ОЧЛ. Бугун финал. "Кашима Антлерс" - "Персеполис"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки финал учрашуви бўлиб ўтади.

Японияда кечадиган мазкур ўйинда "Кашима Антлерс" ҳамда Эроннинг "Персеполис" клублари ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув бизнинг вақт билан 11:00да бошланади.

Шуни айтиш жоизки, финалга қадар иккала жамоа ҳам узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтди. Ва ҳар икки клуб ўз тарихида биринчи бор ОЧЛ финалига чиқди.

"Кашима Антлерс" (Кашима, Япония)
Бу жамоа 2008 йилдан бери ОЧЛда 6 марта қатнашиб, шундан бештасида плей-офф босқичига йўл олган. Бу йил жамоа гуруҳ ўйинларида "Сувон Самсунг" билан битта гуруҳда жой олганди ва буни қарангки, ярим финалда айнан шу жамоани ортда қолдирди.

Финалга йўл

Гуруҳ босқичи
14 февраль. "Кашима Антлерс" - "Шанхай Шенхуа" 1:1
Гол: Ясуши Эндо (51)

21 февраль. "Сувон Самсунг" - "Кашима Антлерс" 1:2
Голлар: Му Каназаки (8, 59)

7 март. "Сидней ФК" - "Кашима Антлерс" 0:2
Голлар: Шома Дои (40), Наомичи Уеда (87).

13 март. "Кашима Антлерс" - "Сидней ФК" 1:1
Гол: Му Каназаки (27)

3 апрель. "Шанхай Шенхуа" - "Кашима Антлерс" 2:2
Голлар: Юма Сузуки (58), Леандро (63)

17 апрель. "Кашима Антлерс" - "Сувон Самсунг" 0:1

1/8 финал
9 май. "Кашима Антлерс" - "Шанхай СИПГ" 3:1
Голлар: Юма Сузуки (43), Даиго Ниши (49), Ю Хай (75, автогол)

16 май. "Шанхай СИПГ" - "Кашима Антлерс" 2:1
Гол: Шома Дои (42).

1/4 финал
28 август. 
"Кашима Антлерс" - "Тианжин Куанжиан" 2:0
Голлар: Лео Сильва (60), Сержиньо (72).

18 сентябрь. "Тианжин Куанжиан" - "Кашима Антлерс" 0:3
Голлар: Сержиньо (13), Хироки Абе (27), Шома Дои (66).

1/2 финал
3 октябрь. "Кашима Антлерс" - "Сувон Самсунг" 3:2
Голлар: Жанг Хо Ик (21, автогол), Сержиньо (84), Ацуто Учида (93).

24 октябрь. "Сувон Самсунг" - "Кашима Антлерс" 3:3
Голлар: Шуто Ямамото (25), Даиго Ниши (64), Сержиньо (82).


"Персеполис" (Теҳрон, Эрон)
"Персеполис" ҳам кучли клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа ўтган мавсум Эрон чемпионлигини қўлга киритди. Яхши биласиз, бу йил "Персеполис" ОЧЛда "Насаф" билан битта гуруҳда баҳс олиб борганди. Ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Қаршида 0:0 ўйнаган. "Персеполис" ўтган йил тарихда биринчи марта ОЧЛ ярим финалига чиққанди. Бу йил эса финалга қадар етиб келди.

Финалга йўл

Гуруҳ босқичи

13 февраль. "Персеполис" - "Насаф" 3:0
Голлар: Годвин Менша (20), Али Алипур (66, 71).

20 февраль. "Ал Садд" - "Персеполис" 3:1
Гол: Сиамак Немати (90+4)

5 март. "Персеполис" - "Ал Васл" 2:0
Голлар: Фаршад Аҳмадзода (36), Али Алипур (41)

13 март. "Ал Васл" - "Персеполис" 0:1
Гол: Камол Камябиниа (37).

2 апрель. "Насаф" - "Персеполис" 0:0

16 апрель. "Персеполис" - "Ал Садд" 1:0
Гол: Мортаза Поуралиганжи (3, автогол)

1/8 финал
7 май. 
"Ал Жазира" - "Персеполис" 3:2
Голлар: Али Алипур (42), Годвин Менша (84)

14 май. "Персеполис" - "Ал Жазира" 2:1
Голлар: Аҳмад Нуриллоҳи (63), Сайид Жалол Ҳусайни (89).

1/4 финал
28 август. "Ал Дуҳайл" - "Персеполис" 1:0

17 сентябрь. "Персеполис" - "Ал Дуҳайл" 3:1
Голлар: Сайид Жалол Ҳусайни (57), Султан Ал Браке (76, автогол), Годвин Менша (78).

1/2 финал
2 октябрь. 
"Ал Садд" - "Персеполис" 0:1
Гол: Али Алипур (86)

23 октябрь. "Персеполис" - "Ал Садд" 1:1
Гол: Сиамак Немати (49).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг