10 июл 18:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
Оддий массажчидан машҳур боксчининг маъшуқасига айланган қизалоқ ҳақида
Дунёнинг энг кучли боксчиларидан бири Флойд Мэйвезернинг дугонаси Дорали Медина севимлиси томонидан совға қилинган қимматбаҳо совғалар билан мақтанишни яхши кўради.
Флойд билан танишганидан кейин у боксчи унга совға қилган 20 миллион фунтлик "сарой"га кўчиб ўтади. Туғилган кунига эса 200 минг фунтлик Rolls Royce Ghostни совға сифатида олди.
Дорали АҚШдаги мексикалик эмигрантлар оиласида туғилган. Тиббиёт коллежини тугатган қиз ўқишдан сўнг массажчи сифатида ишлай бошлади.
Айнан шу нарса унга Флойд билан танишишга ёрдам беради: 2011 йила боксчи Виктор Ортисга қарши жанг олдидан Мединани шаҳсий массажчи сифатида жамоасига таклиф қилади. Орадан вақт ўтиб, уларнинг муносабатлари жиддийлаша бошлади.
"Менинг жуда омадим келган. Флойд ўзига яқин инсонларга нисбатан жуда эътиборли", - дейди қизалоқ.
Ҳавола :
Манба : iSport
Фикрлар