UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

04 апр 11:56
Янгиликлар

Футбол

Одил Аҳмедов: "Анжи"га пул учун ўтмаганман"

Теглар :  Одил Аҳмедов
"Анжи" собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда "Шанхай СИПГ" шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов Махачкала клубида ўтказган вақтларни эслади.

"Анжи"даги қайси дамларни кўпроқ қўмсайман? Ўша юлдузли таркибни ёдга олинг! Ким ўша жамоанинг асосий таркиб футболчиси бўлишдан бош тортарди? Ҳар бир позицияда мамлакатнинг энг кучли спортчилари бўлган. Болалигимда телевизор орқали кузатган футболчилар билан бирга ўйнаш - бу ҳиссиётларни сўз билан тушунтириб бўлмайди.

"Анжи" легионерлари ҳамда россиялик футболчилар ўртасидаги келишмовчилик? Баъзида шунақаси ҳам бўларди. Игорь Денисовнинг трансферидан сўнг, у ва франциялик Лассана Диарра ўртасида келишмовчилик бўлган. Натижада бу ички атмосферага таъсир кўрсатган. Ҳаммаси нима билан якунланганини барча яхши билади.

Воқеалар ривожи бошқа томонга бурилганидан сўнг нега клубни тарк этмадим? Бошқача йўл тута олмасдим. "Анжи"га пул учун эмас, Россия чемпионатида ўзимни кўрсатиш учун ўтганман. Клуб менга имконият берди, қандай қилиб жамоани оғир вазиятда ташлаб кетардим?" - дейди Одил Аҳмедов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг