UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01"Тоттенхэм" МЮни мағлуб этди ва Европа лигаси ғолибига айланди 0 18:31АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10) 0 18:10Нью-Йоркда АҚШ ва Ўзбекистон каратэси ҳамкорлиги йўлида меморандум имзоланди 0 17:49Даниэль Дюбуа: "Мен барча камарларни оламан" 0 17:28Пэдди Пимблетт: "Топурияга қулай рақиблар танлаб беришган" 0 17:07Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди 0 16:46Бенеил Дариуш: "Махачевни финиш қилган бўлардим" 0 16:25Фомин Тбилиси "Челленжер"ининг 1/8 финалида 4-ракеткага қарши кортга чиқди 0 16:04Боб Арум 46 ёшли Пакьяонинг рингга қайтишига муносабат билдирди 0 15:43Европа Лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед" 0 15:22Қитъавий семинарда иштирок этаётган реферилар учун ёзма имтиҳон бошланди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:01Слаломда эшкак эшиш бўйича Россия терма жамоаси етакчиларидан бири Ўзбекистонга ўтди, у Лос-Анжелес-2028 медалини қўлга киритиш илинжида 0 14:40Sharjah Masters 2025. Нодирбек пешқадамлар сафида. Бугун 5-турда шахматчиларимиз кимларга қарши дона суришади? 0 14:19“Реал“ Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи 0 13:58Octagon 72 турнири бонуслари кимларга насиб этгани маълум 0

25 авг 18:39
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика бўйича "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги" олдидан матбуот-анжумани ташкил этилди

Теглар :  Оғир атлетика
"ZOOM" платформасида ўтказилган матбуот-анжуманида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси биринчи вице-президенти Шахрилло Маҳмудов, МОҚ президенти Рустам Шаабдураҳмонов, МОҚ мутасадди ҳодимлари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ва ОАВ вакиллари қатнашди.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси биринчи вице-президенти Шахрилло Маҳмудов жавоб берди.     

Мусобақадаги натижалар, ҳусусан турли рекордлар қайд этилган тақдирда улар ҳисобга олинадими? 
Июль ойи аввалида биз онлайн халқаро мусобақада иштирок этдик. Бизнинг вақтимиз билан мусобақа ярим тунда, тонг отишига яқин бўлишига қарамай, жиддий муаммолар бўлмади. Ушбу мусобақа орқали спортчиларимизнинг ҳолатини яна бир бор синовдан ўтказиб олдик. Бўлажак мусобақада қайд этиладиган барча рекордлар инобатга олинади. Халқаро оғир атлетика федерацияси ҳам мусобақадан аввал допинг-тест ўтказилган тақдирда, натижаларни ҳеч қандай муаммосиз тан олади.

Ташкилотчилик масалалари қай даражада олиб борилди? Мусобақа давомида алоқа билан, бевосита интернет билан муаммолар юзага келмайдими? Турли хил кутилмаган вазиятларга қанчалик тайёрлана олдик деб ўйлайсиз?
Бир неча кун олдин тест режимида алоқа ўрнатдик, унда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан спортчилар билан боғландик ва барчаси кўгилдагидек ўтди. Тайёргарлик борасида гапирадиган бўлсак, электр-энергияси билан юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга тайёр бўлиш ниятида, махсус қурилма тайёрланди, худо хоҳласа, бу борада муаммо бўлмайди. Бундан ташқари мусобақа учун махсус дастурдан фойдаланамишни режалаштирганмиз.

Мусобақани тўлиқ эфирга узатиш осон эмаслигини тушунамиз, лекин ОАВ вакиллари учун қизиқ савол, СПОРТ телеканали орқали вакилларимизнинг чиқишлари тўлиқ олиб бериладими? Бу борада қандай ишлар амалга оширилди?
Зохид Каримов: Трансляция борасида муаммолар бўлмайди. Бу борада зарур тайёргарлик кўрилди. Телеканалимиз ҳам онлайн мусобақаларни эфирга узатиш режимига кўникиб боряпти. Оғир атлетика мусобақаси дастурлар режасига киритилган ва вакилларимизнинг чиқишлари эфирга узатилади.

Нега Муаттар Набиева бир ойдан кўпроқ муқаддам бўлиб ўтган мусобақада иштирок этмаганди? 
Муаттар маълум вақт давомида оиласи даврида бўлиб қайтди ва ўша вақтга келиб у халқаро мусобақада ўзининг даражасида иштирок этишга тайёр эмасди. Лекин у аёллар терма жамоамиз етакчиси бўлиб қолаверади ва бўлажак мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Адҳамжон Эргашев гоҳ у, гоҳ бу вазн тоифасида мусобақаларда иштирок этмоқда. Бунинг сабаби нима ва қачон бу каби тажриба ишлари якунига етади?
Адҳамнинг турли хил вазнларда супачага чиқишининг сабаби қандайдир тажриба ўтказиш эмас. Спортчи вазн ташлаши осон жараён эмас. Ҳар ой, ҳаттоки ҳар кварталда вазн ташлаши истаймизми йўқми, унинг саломатлигига ҳам салбий таъсир ўтказади. Шу сабабли, биз бу мусобақада атлетнинг қийнамасликка қарор қилдик. Адҳам билан асосий мақсадимиз олдинда турган Токио Олимпиадасида ижобий натижа кўрсатиш ҳисобланади.  

Мусобақа совриндорларини тақдирлаш жараёни қандай кечади? Ғолибларга медаль топшириладими, чемпион шарафига мадҳия янграйдими?
Бу борада ҳам тайёргарлик кўрилган. Ҳар бир иштирокчининг расми тайёрлаб қўйилган. Ғолибларга рамзий медаллар топширилади ва уларнинг шарафига онлайн режимда мадҳия янграйди. Кўрамиз, балки айнан бизнинг мусобақа пойдевор вазифасини ўтаб, кейинги турнирларда медалларни етказишни ҳам йўлга қўярмиз.

Онлайн матбуот-анжумани якунида Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Мавзурович Шаабдураҳмонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Ассалому алейкум, ҳурматли конференция иштирокчилари. Сизларни мана шу тадбиримизда кўриб хурсанд бўлдим. Ҳозирда спортимиз тўхтаб қолгани йўқ. Барча онлайн бўлса ҳам машғулотларни давом эттирмоқда. Айни кунларда Мустақиллигимиз байрами муносабати билан стол тенниси, камондан отиш, Паралимпия турлари ва бошқа йўналишлар бўйича бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. Буларнинг барчаси тест режимида олиб борилмоқда. Асосий мақсадимиз – барчани соғлом турмуш тарзига жалб қилиш. Бундай тадбирларимиз спорт мухлисларига мотивация бўлиши керак”.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада дунёнинг 32 мамлакатидан 150 нафарга яқин полвонлар ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Улар орасида Олимпиада ва жаҳон чемпионлари Зулфия Чиншанло (Қозоғистон), Луис Москера (Колумбия), Ли Веньвень (Хитой) каби номларни кўриш мусобақага бўлган қизиқишнинг не чоғлик улкан эканини кўрсатиб турибди. Ўз навбатида, Адҳамжон Эргашев, Акбар Жўраев, Муаттар Набиева каби номдор вакилларимиз ҳам ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг