UZ

Сўнгги янгиликлар

07 янв 14:50
Янгиликлар

Окленд (WTA). Дэвис фаолиятидаги илк совринга эга чиқди

Америкалик теннисчи Лорен Дэвис фаолиятидаги илк титулни қўлга киритди.

23 ёшли Лорен Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида ўтказилган турнирнинг ҳал қилувчи финал баҳсида мусобақада 8-рақам остида ҳаракат хорватиялик Ана Конюхни 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Окленд турниридаги муваффақиятли иштирок дунё рейтингида 61-ўринни эгаллаб турган америкалик теннисчига 43 000 АҚШ доллари ҳамда 280 рейтинг очкосини тақдим этди.


ФИНАЛ

Лорен Дэвис (АҚШ) - Ана Конюх (Хорватия, 8) – 6:3, 6:1


Рейтинг:    

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг