UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0

18 июл 10:34
Янгиликлар

Енгил атлетика, Олимпия ўйинлари, Париж-2024

Олимпиада сари: Таркиби ёшариш билан баробарида қисқарган енгил атлетикачиларимиз (Барча тафсилотлар)

Франция пойтахти Париж шаҳрида ёзги Олимпия ўйинлари старт олиш арафасида.

Olamsport.com нашри шу муносабат билан Париж-2024 Олимпиадасидаги ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид қизиқарли маълумотларни бўлишиб боради.

Аввалроқ, сайтимиз орқали тарихда илк бор Олимпиадада иштирок этадиган камончиларимиз ҳақида маълумот берган эдик.

Бу сафар ёзги Олимпиададаги энг кўп медаллар шодаси ўйналадиган спорт турларидан бири - енгил атлетикада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз ҳақида сўз юритамиз.

Париж Олимпиадасига ўзбекистонлик енгил атлетикачиларнинг атиги беш нафари йўлланма олди. "Атиги" сўзини ишлатишимнинг боисини қуйидаги статистикани кўриб, тушуниб оласиз.

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Олимпиадаларда:

Атланта-1996 - 12 нафар спортчи 13 та дастурда;

Сидней-2000 - 22 нафар спортчи 13 та дастурда;

Афина-2004 - 11 нафар спортчи 11 та дастурда;

Пекин-2008 - 12 нафар спортчи 12 та дастурда;

Лондон-2012 - 13 нафар спортчи 11 та дастурда;

Рио-2016 - 16 нафар спортчи 14 та дастурда;

Токио-2020 - 7 нафар спортчи 6 та дастурда.


Париждаги XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида эса 5 нафар енгил атлетикачимиз 5 та дастурда чиқиш қилади.

Шоҳруҳ Давлатов (марафон)

Анвар Анваров (узунликка сакраш)

Сафина Садуллаева (баландликка сакраш)

Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)

Екатерина Воронина (кўп кураш).

Спортчиларимиз иштирок этадиган дастурлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Кичик танаффусдан сўнг (сўнгги бор Рио-2016 Олимпиадасида) марафон дастурида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган ўзбекистонлик биринчи спортчи Шоҳруҳ Давлатов бўлди. У мусобақага тайёргарликни асосан Африканинг Кения давлатида олиб борганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Испанияда ўтган нуфузли "Valencia Marathon Trinidad Alfonso" мусобақасидаги натижаси орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Шоҳруҳ Давлатов ёзги Олимпиадалар тарихидаги 30-марафонда қатнашади. Дастурда турли мамлакатлардан ташриф буюрган 83 нафар спортчи 42 км, 195 метр масофада ғолиблик учун баҳс олиб боради. 

Давлатов Олимпиадага 2:07:02 натижаси орқали йўлланма қўлга киритган. Токио Олимпиадаси ғолиби, кениялик Элиуд Кипчоге эса 2 соату, 8 дақиқа 38 сония натижа қайд этган эди. 

"Сирли тулпор" бўлиши кутилаётган Шоҳруҳ Давлатовнинг Олимпиададаги иштироки 10 август кунига тўғри келади.

Анвар Анваров эса рейтинг даври орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган. Ҳамюртимиз иштирокидаги узунликка сакраш баҳслари 4-6 август кунлари "Стад де Франс" стадионида ўтказилади.

Узунликка сакраш ҳам худди марафон сингари ёзги Олимпиадалар тарихида 30-марта ташкил этилади. Ундаги Жаҳон ва Олимпиада рекорди икки америкаликка тегишли. Майк Поуэлл ўзининг 8.95 метр натижаси билан 1991 йил 10 августда Жаҳон рекордини ўрнатган. Олимпиада рекорди эса Боб Бимонга тегишли (8.89 метр, Мехико-1968 Олимпиадасида).

Баҳсларда 32 нафар атлет беллашади.

Баландликка сакраш дастурида Ўзбекистон шарафини тажрибали Сафина Садуллаева ҳимоя қилади. Бу Сафина учун дебютант Давлатов ва Анваровдан фарқли ўлароқ, иккинчи Олимпиада ҳисобланади. У Токиодаги мусобақада 1.96 метр натижа билан 6-ўринни эгаллаган эди.


Париж Олимпиадасида аёллар ўртасида баландликка сакраш баҳсларининг саралаш босқичи 2 август, финал эса 4 август куни бўлиб ўтиши белгиланган. Унда 32 нафар спортчи кураш олиб боради.

Шунингдек, XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида 17 ёшли Осиё ўйинлари ғолиби Шарифа Давронова ҳам қатнашади. Спортчимиз ҳам рейтинг даврои орқали йўлланмага эга чиқди. 

У иштирок этадиган уч ҳатлаб сакраш баҳслари 2-3 август кунлари бўлиб ўтади. Ушбу дастурда ҳам бошқалари каби 32 нафар спортчи қатнашади.

Амалдаги Олимпиада ғолиби венесуэлалик Юлимар Рожас (15.76) ҳисобланади.

Енгил атлетика баҳсларида мухлислик қиладиган сўнгги спортчимиз бу - Екатерина Воронина. Кўп кураш дастурида икки карра Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндори бўлмиш Воронина фаолиятидаги учинчи Олимпиадасида иштирок этади. 

У бунгача Рио-2016 ва Токио-2020 (12-ўрин) юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Париж Олимпиадасида аёллар ўртасидаги кўп кураш баҳслари 8-9 август кунлари ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг