UZ

Сўнгги янгиликлар

16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0

25 ноя 08:31
Янгиликлар

Бошқалар

Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди + ФОТО

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида миллий спорт туримиз Ўзбек жанг санъати бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Юқори савияда ўтказилган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда барча вилоятлардан келган 800 нафарга яқин спортчи Ўзбек жанг санъатининг "Мерган чавандоз", "Мерган спортчи"," Темурийлар беллашуви" йўналишлари бўйича ғолиблик учун куч синашишди. 

Муросасиз ва шиддатли тарзда ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни Сирдарё вилояти жамоаси эгаллаган бўлса, кучли учликка Тошкент шаҳри ва Жиззах вилояти спортчилари якун ясашди.

Барча вазн тоифаларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган атлетлар медаль ва диплом билан тақдирланишди. 

Шунингдек, мусобақа доирасида Латвия давлатида ҳам миллий спорт туримиз Ўзбек жанг санъатини кенг ривожлантириш мақсадида мазкур спорт тури бўйича федерация ташкил этилгани ва ушбу федерацияга латвиялик Андрес Дреманис раис этиб тайинлангни муносабати билан унга Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси Пўлат Усмонов томонидан гувоҳнома ва ташаккурнома тантанали тарзда топширилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг