06 фев 17:35
Янгиликлар
Дзюдо

Олимпиада совриндорини мағлуб этган Болтабоев 1/2 финалда!
Париж "Катта Дубулға" турнирининг иккинчи кунги беллашувлари муросасиз кечмоқда.
Бироз аввал -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Қорақалпоғистонлик дзюдочимиз чорак финал беллашувида Олимпия ўйинлари совриндор, жаҳон чемпиони, исроиллик Саги Мукини мағлуб этишни уддалади.
Болтабоевнинг финал чиптаси учун кечадиган учрашувдаги рақиби япониялик Сотаро Фуживара бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар