UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Ҳиндистон Осиё чемпионатида яна Ўзбекистон ва Қозоғистонни ортда қолдирди 0 09:29Англия кубоги 1/2 финалига қуръа ташланди 0 09:08Хабиб ёки Ислам? Арман Царукян энг яхшисини айтди 0 08:47Деонтей Уайлдернинг иштаҳаси очилди 0 08:26Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Қайси давлатдан 1/2 финалга кўпроқ боксчи етиб келди? 0 08:05Остон Ўруновнинг янги жамоаси маълум 0 07:44Бугун 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0 07:23UFC ростеридаги энг ёш аёл жангчи промоушендаги илк ғалабасини қўлга киритди 0 07:02Upper Austria Ladies Linz. Иккинчи ракеткамиз муваффақиятли старт олди 0 23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0

20 дек 13:15
Янгиликлар

Футбол

Олий лига-2017. Янги мавсумга қуръа ташланди

Бугун ЎФФ матбуот анжуманлари залида 2017 йилги олий лига баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Фарҳод Магаметов кириш сўзи билан очиб берди.

“Барчани янги йил билан табриклайман. Янги йил барчага омадли келсин. Қисқа тарзда якунланган мавсум ҳақида тўхталиб ўтамиз ва янги мавсум ҳақида маълумотлар берамиз.

Афсуски, бугунги кунга қадар биронта клуб ПФЛга таклиф билан чиққани йўқ. Бу мавсумда “Андижон” охирги ўринни олди ва кейинги йил биринчи лигада ўйнайди. “Навбаҳор” эса олий лигада қолиш учун баҳсда “Норин”ни мағлуб этиб, элитада қолишга эришди.

22та гол урган Темурхўжа Абдухолиқов олий лига тўпурари бўлди. 2016 йилги мавсумда 10 мамлакатдан келган 51 нафар легионер рўйхатдан ўтказилди. Йил бошида Ўзбекистон Суперкубоги баҳси ўтказилганди. Унда “Насаф” ўз тарихида илк бор Суперкубок соҳиби бўлди.

“Локомотив” эса бу йил ҳам чемпион, ҳам кубок соҳибига айланди. Афсуски, томошабинлар ташрифи ўтган йилгидан камайди. Бундан ташқари, турли сабабларга кўра ПФЛ тақвимида кўплаб ўзгаришлар содир бўлди.

Бунга етарли сабаблар бўлган эди. Биз ҳам тақвим ўзгармаслиги тарафдоримиз. Аммо халқаро ўйинлар туфайли ўзгаришларга мажбур бўлдик.

ЎФФ президенти ёрдамида иккита янги кубок олиб келинди. Улардан бири Ўзбекистон чемпионига, иккинчиси Ўзбекистон кубоги соҳибига топширилади. Улар энди доимий равишда ғолибларга топширилади. Иккала кубок ҳам қиммат металлардан ясалган.

Якунланган мавсумда Ғузорнинг “Шўртан” клуби тушиб қолган вазиятни барча билса керак. Легионерга маошини бермагани учун ФИФА бизга клубдан 3 очко олиб ташлашни талаб қилди. Биз шундай қилдик ҳам. Якунда нима бўлди? “Шўртан” ҳам 3 очкодан айрилди, ҳам ўша пулни барибир тўлаб берди.

Олий лига. 4-5 март. 1-тур

"Машъал" - "Локомотив"

"Бухоро" - "Олмалиқ"

"Бунёдкор" - "Сўғдиёна"

"Пахтакор" - "Қизилқум"

"Қўқон-1912" - "Насаф"

"Металлург" - "Динамо"

"Шўртан" – "Нефтчи"

"Навбаҳор" – "Обод"


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг