UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14ҒАЛАБА! Жавоҳир Синдаров Гукеш билан матчда олдинга чиқиб олди! 0 20:59Бивол 21-асрнинг энг севимли уч боксчисини айтди 0 19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0

17 апр 13:55
Янгиликлар

Футбол

Олий лига. 6-тур. Энг кўп томошабин яна Самарқандда

Олий Лига 6-тур баҳслари якунларига кўра, бу сафар ҳам энг кўп мухлис йиққан учрашув Самарқанддаги баҳсда кузатилди.

«Динамо» ўйингоҳида ўтган «Динамо» - «Бухоро» (3:1) учрашувида 10 501 томошабин бевосита баҳсни стадиондан туриб кузатган. Айнан ушбу ўйин Олий Лиганинг ушбу турида энг кўп томошабин тўплаган учрашувга айланди.

Шунингдек, Навоийда ўтган «Қизилқум» - «Сўғдиёна» (1:1) ўйинида 8 781 томошабин тўпланган бўлса, Ғузордаги «Шўртан» - «Пахтакор» (3:0) баҳсида 7 455 томошабин йиғилган. Энг кам мухлис эса, Тошкентда ўтган «Обод» - «Олмалиқ» (0:1) учрашувида йиғилди – 731 томошабин.

Эслатиб ўтамиз, 2-турдаги «Динамо» - «Шўртан» ва 4-турдаги «Динамо» - «Навбаҳор» ўйинлари ҳам турнинг энг кўп мухлис тўплаган баҳсларига айланганди.

Олий Лига. 6-тур. Мухлислар ташрифи.

«Динамо» – «Бухоро» – 3:1. 10 501 томошабин.

«Қизилқум» – «Сўғдиёна» – 1:1. 8781 томошабин.

«Шўртан» – «Пахтакор» – 3:0. 7455 томошабин.

«Машъал» - «Қўқон-1912» - 1:1. 2893 томошабин.

«Нефтчи» – «Бунёдкор» – 1:2. 2810 томошабин.

«Металлург» – «Навбаҳор» – 0:0. 2025 томошабин.

«Локомотив» – «Насаф» – 2:1. 1522 томошабин.

«Обод» - «Олмалиқ» - 0:1. 731 томошабин.


«Динамо» клуби матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг