UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

13 апр 18:41
Янгиликлар

Дзюдо

Олот дзюдо мактаби асосчиси Рустам ака Тўраевни табриклаймиз!

Бугун ўзбек спортига машҳур дзюдочиларни тарбиялаб берган, хатто дунёда ҳам эътироф этиладиган Олот дзюдо мактаби асосчиси Рустам Тўраев оила аъзолари даврасида таваллуд айёмларини нишонлаяптилар.

Юксак маънавият ва маърифат соҳиби бўлган Рустам Тўраев бир нечта авлод дзюдочиларига устозлик қилдилар ва бу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Шогирдлар орасида Ришод Собиров, Рамзиддин Саидов, Фарҳод Тўраев, Камол Муродов каби машҳур дзюдочиларимизни алоҳида таъкидлаш жоиз.    

Рустам Тўраевнинг фарзанди Фарҳод Тўраев ота изидан бориб, Ўзбекистон дзюдоси тарихидан жой олишга муваффақ бўлган. У 1999 йили Англиянинг Бирменгем шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. Бу билан кичик Тўраев жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилган биринчи ўзбек дзюдочиси сифатида тарихга кирган.

Шогирдлар орасида етуклик даражасига чиққанлардан Ришод Собиров икки карра жаҳон чемпиони, 2008, 2012 ва 2016 йилларда ўтказилган Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби ҳисобланади. 

Рустам Тўраевнинг кўп йиллик меҳнати ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланган. Бугунги кун қаҳрамонимиз Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий унвони ҳамда "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланганлар.

Фурсатдан фойдаланиб, Рустам Тўраевга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз. Илоҳим, кўп йиллар фарзандлар, набираю чеваралар, шогирдлар роҳатини кўриб юрсинлар!

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг