UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Бивол 21-асрнинг энг севимли уч боксчисини айтди 0 19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0

22 окт 14:47
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Олов ва Марианна Париж-2024нинг янги тимсолига айланди

Бутун дунё яқинлашиб келаётган Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган бир маҳал 2024 йилги Олимпия ўйинлари мезбонлари мусобақанинг янги логотипи билан барчанинг диққат-эътиборини ўзига тортишди.

Бугун эрта тонгдан бутун дунё бўйлаб Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг янги рамзидан чиққан чўқ аста-секин аланга олмоқда. Ҳа, янги логотипга айнан шундай таъриф бериш мумкин. Унда бир вақтнинг ўзида Олимп тоғида аланга олган олов ва Франция Республикасининг миллий рамзларидан бири бўлмиш Марианнани учратиш мумкин.

Ташкилотчилар оловга берилган таърифда Париж-2024 иштирокчилар ҳамда мухлислар учун энергия ва унутилмас дақиқаларни тақдим этишига ишора эканини айтиб ўтишмоқда. Марианна эса французлар назлида Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун революцион руҳиятни англатади.

Маълумот учун, Париж 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар Олимпия ўйинларини қабул қилса, Паралимпия ўйинларига 28 август – 8 сентябрь кунлари мезбонлик қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг