02 июл 18:50
Янгиликлар
Теннис

Омонмуродова Польшадаги турнир вице-чемпиони!
Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова Польшанинг Торун шаҳрида якунига етиб бораётган турнирнинг жуфтликлар баҳсида совриндор бўлди.
Ҳамюртимиз россиялик дугонаси Валентина Ивахненко билан бирга соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг ҳал қилувчи финал учрашувида мағлубиятга учради.
Ҳозиргина якунига етган финал баҳсида учинчи тартибли рақамли жуфтликни ташкил қилган Оқгул ва Валентина тандеми россиялик Валерия Савиних ҳамда руминиялик Ирина Мария Бара ҳамкорлигига 3:6, ҳисобида имкониятни бой берди. Бир соату 35 дақиқа давом этган драматик баҳсда Оқгул ва Валентина рақибаларига 3:6, 6:4, тай-брекда 7:10 ҳисобида ютқазишди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар