UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

04 апр 13:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

ONE FC рейтингининг кучли бешлигидаги Санжар Зокиров эртага тонгда учинчи рақамли спортчига қарши жанг қилади

Эртага тонгда Таиланднинг Бангкок шаҳридаги Lumpinee Stadim'да муай-тай, кикбокс, ММА ва грэпплинг жангларини ўз ичига олган ONE Fight Night 30 турнири ташкил этилади.

Турнир доирасида ўзбекистонлик 21 ёшли аралаш яккакураш устаси Санжар Зокиров ҳам чиқиш қилади. 

"Торнадо"га ўша куни Жанубий Африка Республикаси вакили Боканг Масуньяне рақиб бўлади. Зокиров минимал вазн тоифасида ONE FC рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Масуньяне учинчи поғонада қайд этилган. 

Санжар фаолияти давомида ҳозирга қадар 12 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Боканг ҳисобида эса 10 та ғалаба ва 2 мағлубият бор. Африкалик спортчи икки мағлубиятини ONE FC рейтингида иккинчи ўриндаги Жарред Брукс ва учинчи поғонадаги Мансур Малачиевдан қабул қилиб олганди.

Мусобақа Тошкент вақти билан 5:00 да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг