UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

06 июн 15:02
Янгиликлар

Бошқалар

Орзулари осмон Муҳаммаднозим!

Жаннатмакон юртимиз барча соҳалар бўйича истеъдодларга бой.

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби, спортга ҳам давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиляпти. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки, буюк келажакни қураётган ҳар қандай мамлакат ҳар томонлама соғлом, заковатли авлодга суянади. Бу борада энг яхши кўмакчи бу спорт, жисмоний тарбия эканлиги ҳеч кимга сир эмас. 

Қолаверса, спорт ва санъат исталган мамлакатни дунёга энг тез танитувчи соҳалар ҳисобланади. Тан олиш керак, бугунги кунда спорт орқали кўпроқ таниляпмиз. Деярли ҳар ҳафта дунёнинг қайсидир бир бурчагида Ўзбекистон мадҳияси янграб, давлат байроғи сарбаланд кўтарилмоқда. Бу юртимизда спортга қаратилаётган эътиборнинг маҳсули, десак янглишмаймиз. 

Бугун биз сизларни ана шундай истеъдодли спортчиларимизнинг бири билан яқиндан таништирамиз. Қаҳрамонимиз - самбо спорт турида халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро майдонда айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритиб келаётган истеъдод эгаси, истиқлол фарзанди Муҳаммаднозим Шукуров!

Бизнинг маълумот: 

Муҳаммаднозим Шукуров Хуршид ўғли - 1994 йили қадим ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида зиёлилар оиласида дунёга келган. Шаҳардаги 171-ўрта таълим мактабида тахсил олган. Кейинчалик информация технологиялари коллежида ўқиган. Болалигидан спортга меҳр қўйган Муҳаммаднозим 13 ёшидан самбо билан шуғуллана бошлаган. Бунга оиладаги муҳит ҳам таъсир ўтказган. Муҳаммаднозимнинг отаси Хуршид ака ҳам спорт устаси бўлганлар. Табиийки, қаҳрамонимиз ҳам спортдан бошқа соҳада ўзини тасаввур қила олмасди. У биринчи мураббийи сифатида отасини эътироф этади. Самбо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Роман Шакиров қўл остида ушбу спорт тури билан профессионал тарзда шуғуллана бошлаган. Кўплаб халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори бўлган. Ҳавас қиладиган спортчиси - самбо бўйича 7 карра жаҳон чемпиони Раис Рахматуллин. Хоббиси - туризм, сайёҳат қилиш, китоб ўқиш ва жаҳон маданиятларини ўганиш. Дейл Карнеги асарларини севиб мутолаа қилади. Ҳозирча сўнгги ўқиган китоби - “Искусство публичной речи”. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия иститути талабаси.   

Эришган ютуқлари:

* Икки карра Ўзбекистон чемпиони (2014, 2018)

* Жаҳон Кубогининг бронза медали совриндори (2018, Россия)

Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори (2014, Тошкент)

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа давлатларда ўтказилган халқаро мусобақалар ғолиби (2009, 2010, 2015, 2017)

Жаҳон чемпионатлари иштирокчиси (2014 Жанубий Корея, 2019 Руминия)

АҚШ Очиқ чемпионати ғолиби (2019, Пенсилвания)

- Фаолиятимдаги илк мусобақадаёқ олтин медал қўлга киритганимни асло унутмайман, - дейди қаҳрамонимиз. - Уйга қайтганимда оила аъзоларим жуда ҳам хурсанд бўлишган эди. Айниқса, ота-онам ўзларида йўқ қувонишганди. Бу муваффақият мени янада руҳлантирди ва шундан сўнг ўзим қатнашган мусобақалардан медалсиз қайтмайдиган бўлдим. 

Қаҳрамонимиз учун 2014 йилги спорт мавсуми омадли келди. У ўз вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлди ва ўша йили пойтазтимизда ўтказилган Осиё чемпионатида шохсупага кўтарилди. Бу унинг биринчи айтишга арзигулик ютуғи эди. Муҳаммаднозим 2014 йили Жанубий Кореяда ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этди. 20 ёшли спортчи учун бу катта синов ва чақирув эди. 

Йилдан-йилга тажриба ва маҳоратини ошириб келаётган Муҳаммаднозим 2018 йил иккинчи бор Ўзбекистоннинг ўз вазн тоифасидаги энг кучли самбочисига айланди. Мамлакат чемпиони сифатида Россиядаги жаҳон Кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилди ва бронза медалини қўлга киритди. Айнан 2018 йил у талабалик бахтига муяссар бўлди. Самбодаги натижалари сабаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига имтиёзли йўлланма асосида қабул қилинди.

- Самбо - бу санъат! Шахсан мен самбони эркаклар учун энг яхши спорт тури деб биламан. Боиси, самбо инсоннинг нафақат жисмоний, балки руҳий ҳолатини ҳам тарбиялайди. Спортчилик фаолиятим якунланганидан кейин ҳам самбода қоламан. Ўзимни мураббий сифатида синаб кўрмоқчиман. Кўп йиллар давомида устозларимдан ўрганганларимни ёш авлодга беришни, кўплаб жаҳон ва Осиё чемпионларини чиқаришни, спорт орқали комил инсонларни тарбиялашни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман, - дея ўз орзулари ҳақида сўзини давом эттирди Муҳаммаднозим. 

Муҳаммаднозим Шукуров спорт билан шуғулланиш баробарида таҳсилни ҳам унутиб қўйгани йўқ. У мактаб, ундан кейин коллеждаги тахсилни аъло баҳоларга тамомлади. Ўтган йили Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига қабул қилинди. Бу йил у биринчи курсни муваффақиятли тамомлади.

Муҳаммаднозим машғулот ва мусобақалар билан параллел равишда чет тилларини ҳам ўрганади. Унинг орзулари осмон, нурафшон кунлари олдинда. Ҳаёт ва спортдаги машаққатларни сабр билан босиб ўтаётган бугунги қаҳрамонимизга бу борада омад ва зафар ёр бўлишини тилаймиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг